Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 dec 2017

2017 йилнинг 21-23 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида Андижон, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Ўқув-семинар дастурига кўра, иштирокчилар кадрлар ва идоравий иш юритиш тартибини такомиллаштириш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш, тизимда электрон ахборот алмашиш жараёнларини ривожлантириш, меҳнат қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш каби бошқа қатор муҳим мавзулардаги маърузаларини тинглаши баробарида, жойларда бу борада мавжуд камчиликларни таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Ўқув-семинар якунида тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech