Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 sep

2 (29).jpg

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури доирасида “Қашқадарё инвестиция форуми” ўтказилди.

Мазкур Халқаро форумда Буюк Британия, Германия, Россия, Италия, Туркия, Ҳиндистон сингари йигирмага яқин иқтисодий салоҳияти юқори бўлган давлатларнинг 150 дан ортиқ компаниялари иштирок этиши ҳамда умумий қиймати 300 миллион долларга тенг бўлган 10 та шартнома имзоланиши кўзда тутилган эди.

Қашқадарёлик ишбилармонлар тадбирнинг ўзидаёқ олиб борилган музокаралар натижасида умумий қиймати 20 миллион долларлик инвестиция шартномалари имзолашга муваффақ бўлишди. Қозоғистон ва Польша давлатлари билан гугурт ишлаб чиқариш ва гўштни қайта ишлаш каби ҳамкорликдаги лойиҳалар 2019-2020 йилларда амалга оширилиши белгилаб олинди.

4 (23).jpg

Матбуот анжуманида “Қашқадарё инвестиция форуми” вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва туризм салоҳияти орқали хорижий компаниялар ҳамда молия-кредит институтларини янада таништириш, ҳудудга чет эл инвесторларини жалб қилган ҳолда янги замонавий лойиҳаларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди. Шунингдек, форум давомида Шаҳрисабз ва Италиянинг Казерта шаҳарлари ўртасида ўзаро дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш, турли соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мемарандум имзоланди. Икки кунлик бизнес форумнинг кейинги кунларида ҳам хорижлик тадбиркорлар билан ўзаро савдо айирбошлаш, маданий-туристик алоқалар бўйича ҳамкорлик қилиш режалаштирилган.

Халқаро миқёсдаги мазкур тадбирнинг илк оқшомида хорижлик меҳмонлар ва журналистларга Оқсарой ёдгорлиги олдида мусиқий кеча уюштирилди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Воҳидов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Рушана Султонова раҳбарлигидаги “Санам” рақс ансамбли ижросидаги куй ва рақслар барчага байрам кайфиятини бағишлади. Моҳир дизайнерлар томонидан тайёрланган миллий либослар кўргазмаси ҳам қатнашчиларда ўзига хос таассурот қолдирди.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech