Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 jan

photo_2020-01-07_18-20-30.jpg

Меҳр-мурувват, саховат, ўзгалар ҳолидан хабар олиш халқимизга хос азалий қадриятлардан ҳисобланади. Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига алоҳида эътибор қаратилаётган бугунги кунда бу қадриятнинг аҳамияти янада ортиб бормоқда. Жойларда давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан байрамлар, турли саналар муносабати билан хайрия тадбирлари ўтказиш кенг қулоч ёймоқда.

photo_2020-01-07_18-12-21.jpg

Шундай тадбирларидан бири ногиронлиги бўлган болалар учун мўлжалланган Тошкент шаҳридаги 1-сонли Мурувват уйида бўлиб ўтди. 320 нафар ўғил-қиз тарбияланаётган муассасага Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ташриф буюриб, таълим даргоҳи тарбияланувчиларини Янги йил байрами билан табриклади. Болажонлар учун байрам дастурхони ёзилди, совғалар улашилди.

Бу каби тадбирлар юртимизнинг барча жойларида бўлиб ўтмоқда.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech