Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
21 oct

“Бунёдкор” футбол академияси машғулот майдонларида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташаббуси билан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхоналар ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасида футбол (эркаклар) ва волейбол (аёллар) бўйича “Бош вазир кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда. Унда 1/32 финал учрашувлари якунига етди. Кейинги босқичга ўтган жамоалар номи аниқ бўлди.

Мазкур мусобақада Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси “Oʻzmetkombinat” АЖ жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин муросасиз курашлар остида ўтди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жамоаси 3-2 ҳисобида ғалабага эришди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг аёллар жамоаси ҳам валейболда фаол иштирок этяпти. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги жамоалари билан баҳслашиб, ғолибликни қўлга киритди.  

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech