Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
17 apr

Жорий йилнинг 17 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларининг чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланувчи мутахассисларининг ўқув-семинари бошланди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққанлар мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантришда қишлоқ хўжалиги, хусусан, чорвачилик муҳим аҳамият касб этишини, аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, бозорларда гўшт, сут, тухум, балиқ ва бошқа маҳсулотларни кўпайтириш бугунги кунда энг устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидладилар.

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарияти томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтиришни рағбатлантириш, сервис хизматлари тармоғини ташкил этишга жиддий эътибор берилаётганлиги натижасида соҳа ривожида ижобий силжишлар қайд этилмоқда.

Ўқув-семинар дастурига соҳа олим ва мутахассисларининг республикада чорвачиликни ривожлантиришнинг долзарб вазифалари, янги лойиҳаларни ташкил этиш, чорва моллари маҳсулдорлигни ошириш, кўпайтириш, чорвачиликда наслчилик ишларини ташкил этиш, наслчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида наслчилик ҳисоб-китоб ишларини юритиш, хориждан келтирилаётган наслли қорамолларни карантинга қўйиш, юқумли, юқумсиз ва паразитар касалликларини олдини олиш ва маҳаллий шароитларга мослаштириш, чорвачилик маҳсулотларни дастлабки қайта ишлашни кенгайтириш ва бошқа қатор муҳим мавзулардаги маърузаларини тинглаши баробарида, жойларда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ҳама уларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашадилар.

Ўқув-семинар 22 апрелга қадар давом этади.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech