Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 dec 2017

Жорий йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги “2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ахбороти эшитилди.

Қайд этилдики, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида босқичма-босқич туб ислоҳотлар ва чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилиши натижасида 2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинган.

Фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли жорий йилда мамлакатимиз бўйича 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта ҳосили, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тоннадан зиёд мева-сабзавот, 13 миллион тоннадор ортиқ гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилган.

Қарор ижроси юзасидан, 2016 йилда 30,5 минг гектар, 2017 йилда эса 34 минг гектар пахта ва 10 минг гектар ғалла майдони ўрнига картошка, сабзавот, озуқа ва мойли экинлар экилиб, интенсив боғ ва токзорлар барпо қилинган.

Йиғилишда соҳада барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигига эътибор қаратилди. Депутатлар томонидан бугунги кунда мамлакатимизда етиштирилаётган мева ва сабзавотларнинг уруғлари сифат жиҳатидан четдан кириб келаётган маҳсулотлар билан рақобатлаша олмаётгани туфайли сифатсиз уруғларнинг кириб келиши ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг генофондига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидлаб ўтилди.

Эшитув сўнггида ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда аграр соҳага оид қонунларнинг ҳолати, замон талабларига мослаштириш, қонунчиликда процессуал механизмларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар, шунингдек, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари бўйича шартномавий режа сурункали бажарилмаган ҳудудларда режанинг бажарилмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва иқтисодий самара берадиган экин турларини жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама этилди.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан келгусида Қўмита ва Вазирликнинг ўзаро ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалари белгилаб олинди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech