Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 sep

eu-uz_flags_0.jpg

Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган агро-озиқ-овқат секторини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун энг йирик грант маблағларини таъминлаб келган. Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган қишлоқ хўжалигининг жорий портфели секторнинг рақобатбардошлиги ва маҳсулдорлигини ошириш, фермерлар ва қишлоқ жойларидаги даромадларни кўпайтириш ва қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратишга қаратилган.

1.jpg

- Биз яхши ҳаёт учун қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тарафдоримиз, деди элчи Эдуардс Стипрайс.

Стратегиянинг асосий аҳамиятга эга жиҳатларидан бўлган боғдорчилик Осиё ҳамда Европа Иттифоқи бозорларига ҳам кенг тадбиқ этилади. Янги экспорт бозоларининг талабларини қондириш учун хизматлар сифатини ошириш, соҳани тубдан ривожлантириш зарур.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини 2020-2030 йилларга мўлжалланган ривожланиш стратегиясининг ишлаб чиқилиши мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2017 йилдан ҳозирга қадар бўлган давр ичида жорий этилган ислоҳотлар, иқтисодиётнинг эркинлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларга ҳамоҳангдир. Европа Иттифоқи ушбу жараённи қўллаб-қувватлашга тайёр ҳамда биз Ўзбекистон Президентини ҳамда унинг жамоасини ушбу йирик ташаббус билан табрикаймиз ва унинг расмий тасдиқланишини интиқлик билан кутамиз.

Агар Стратегия муваффақиятли амалга оширилса, юқори қийматли экинларни диверсификация қилиш, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга эришилади.

Ўзбекистондаги ваколатхонаси 
Матбуот хизмати 





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech