Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
3 may

Бугунги кунда, Президентимиз раҳбарлигида COVID-19 пандемиясининг республикамизда авж олишига қарши кураш бўйича Халқаро Соғлиқни Сақлаш ташкилоти кўрсатмаларига мувофиқ олиб борилган тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда ва халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳо берилди.

Шунингдек, бутун дунё журналистлари ва экспертлари COVID-19 пандемияси глобал озиқ-овқат танқислиги, ишсизлик дражаси ва тўйиб овқатланмайдиган аҳоли сонинг ошиши билан боғлиқ глобал инқироз келиб чиқишнинг олдини олиш учун фавқулодда мувофиқ чоралар кўриш зарурлиги ҳақида дунё аҳлига мурожаат қилишмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4700-сон қарорининг қабул қилиниши ушбу муаммоларнинг оқилона ечимини топишга замин яратди десак муболаға бўлмайди.



Қарорга мувофиқ қишлоқ аҳолисига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сув заҳираси мавжуд бўлган ерларни фойдаланишга киритиш ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ажратиб бериш тартиби белгиланди.

Унга кўра, туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини:

- деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалиги юритиш учун, истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради;

- тажриба синов тариқасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5 гектаргача бўлган ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотади.

Ажратилган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар қўлланади ва устувор равишда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва мойли экинлар экилади ва боғ, токзорлар барпо этилади.

Ердан фойдаланиш давомида белгиланган экин турларини экиб, иш ўринларини яратган, ижара харажатларини ўз вақтида қоплаган тадбиркорларга ердан фойдаланиш муддатини узайтиришда устуворлик ҳуқуқи берилади.

Ушбу қарор доирасида бериладиган ер майдонларида енгил конструкцияли дала шийпон ва суғориш иншоотларини жойлаштиришга рухсат берилади, бошқа турдаги, шу жумладан турар жой, бино ва иншоотлар қуриш қатъиян ман қилинади.

Шунингдек, қарорга кўра, қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври (40 кун) учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ ер майдонларини фойдаланишга киритган фуқароларга:

ердан фойдаланувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил жойлаштириш, ерга ишлов бермасдан экин экиш ва ерларни иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқи берилади;

мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, ер участкаси ёки унинг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига ердан фойдаланувчи розилиги асосида сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан сўнггина рухсат этилади;

ердан фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом-ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғидан ташқари) тўлашдан озод қилинади;

қонунчиликда белгиланган имтиёзли давр якунланганидан сўнг, янгидан фойдаланишга киритилган ер участкасига нисбатан 10 йил давомида ушбу ер участкаси фойдаланишга киритилгунга қадар белгиланган солиқ ставкалари қўлланилади;

инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар бир гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланишга киритиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг баробаридан ошмаган қисми қоплаб берилади;

инвестициявий шартнома ёки давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги 50 битимда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ерларнинг сув таъминоти тизимларини қуриш, реконструкция қилиш учун жалб этилган кредитларнинг бир гектар ҳисобига 40 миллион сўмдан ошмайдиган қисмига тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 5 фоизлик пункти қоплаб берилади.

Маълумот ўрнида шуни такидлашни жоизки, Ўзбекистон Республикасида 2020 – 2030 йиллар давомида жами 1 111 723 гектар ер майдони, жумладан: қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ерларни фойдаланишга киритиш ҳисобидан 298 563 гектар; ер ости сувидан фойдаланиш ҳисобидан 155 057 гектар; бошқа сув манбаалари ҳисобидан 50 000 гектар; лалми, яйлов ва бошқа ерларга сув талаб қилмайдиган экин турларини жойлаштириш ҳисобидан 535 632 гектар; ўрмон ерларини фойдаланишга киритиш ҳисобидан 72 472 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонининг 3-иловасида вилоятлар ва туманлар кесимида фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари тўғрисида маълумот келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси 
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ахборот хизмати 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech