Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
4 jun

Европа Иттифоқи блоггери Лаурен Кана Чаннинг Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТТД ва Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳасининг Фарғона ва Самарқанд вилоятларидаги пилот объектларига қилган ташрифи

2018 йилнинг 5-26 май кунлари «Faces2Hearts» глобал дастури доирасида Европа Иттифоқининг блоггери Лаурен Кана Чан, Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бенефициарлари билан танишиш, эришилган натижаларни ўрганиб чиқиш ва ушбу лойиҳаларнинг қишлоқ аҳолиси ҳаётининг яхшиланишига таъсирини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

«Faces2Hearts» (https://www.faces2hearts.eu/about/) бу - инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартирувчи Европа Иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланувчи лойиҳаларни ўрганиш мақсадида уч қитъада саёҳат қилувчи беш нафар ёш блоггернинг олиб бораётган умужаҳон блог дастуридир. Ушбу блоггерларнинг бири Лаурен Чан Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Европа Иттифоқи билан Ўзбекистон ўртасидаги ривожланиш соҳасидаги энг самарадор ва энг муваффақиятли лойиҳалар тўғрисидаўз блогида турли хил мақолалар ва фотолавҳаларни нашр этиш орқали сўзлаб берди.

Ташриф доирасида 13-21 май кунлари Лаурен Чан Европа Иттифоқининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини барқарор бошқариш» дастури доирасида амалга оширилаётган БМТТД ва Сув хўжалиги вазирлигининг «Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш» қўшма лойиҳасининг Фарғона ва Самарқанд вилоятларидагипилот объектларда эришилган натижаларни кўриб чиқиш ва лойиҳанинг бенефициарлари билан танишиш мақсадида мазкур вилоятларга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида Лаурен Чан лойиҳа томонидан сув хўжалиги ташкилотларининг моддий-техник базасини яхшилаш ишлари, жумладан, Фарғона вилоятидаги «Зармироб Турғунбой» ва «Мусожон Исмоилов» Сув истеъмолчилари уюшмаларининг офисларини таъмирлаш, Самарқанд вилоятидаги «Хўжа Бўстон» СИУсинингянги офисини қуриш, мазкур СИУ офисларини янги мебел, транспорт воситалари, махсус сув ўлчовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари амалга оширилган объектларни ўрганиб чиқди.

Шунингдек, блоггер сув сарфини камайтириш, бунинг натижасида эса фермер, деҳқон хўжаликлари ва хонадонларни сув билан таъминлаш мақсадида олиб борилганқайта тиклаш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган «Заркент» ва «Хўжа Бўстон» каналларига ҳам ташриф буюрди. Лаурен Чан СИУ вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи «Маҳалла» вакиллари, хонадон эгалари, фермерлар ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан учрашди. Учрашувлар давомида иштирокчилар блоггерни лойиҳанинг суғориладиган ерларни сув билан таъминлаш мақсадида олиб борган ишлари натижалари билан таништириб чиқдилар.Лойиҳа бенефициарлари лойиҳа кўмаги натижасида маҳаллий фермерларнинг ва аҳолининг маҳсулот ишлаб чиқариши қай даражада ошганлиги тўғрисида Лорен Чаннибатафсил хабардор қилдилар.

Фарғона вилоятига қилган ташрифи доирасида Лаурен Чан «Исфайрам-Шоҳимардон» СИУсида қурилган тренинг марказини ҳам кўриб чиқди. Мазкур ташриф давомида СИУ вакиллари сув хўжалиги мутахассисларининг малакасини оширишдаги янги тренинг марказининг тутган муҳим аҳамияти тўғрисида Лаурен Чан билан мулоқот қилдилар.

Шунингдек, Лаурен Чан Фарғона вилоятининг Қува туманидаги «Гулистон» қишлоғида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича қилинган ишлар натижалари билан танишиб чиқди. У маҳаллий жамоатчилик вакилларининг тоза ичимлик суви билан таъминланганликлари натижасида қишлоқ ҳаётида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар билан ҳам танишиб чиқишга муяссар бўлди.

Лойиҳа объектларига қилган ташрифи якунида Лаурен Чан Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги 5 та пилот хонадонларда томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

Учрашувлар якунида Лаурен Чан Ўзбекистон қишлоқ аҳолиси ҳаётидаги сувнинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва мамлакатда аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича эришилаётган ижобий натижалар ҳақида аниқ таассуротларга ва далилларга эга бўлди.

Блоггернинг фикрича, СИУларнинг сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган ишлар сув йўқотилишининг камайиши ҳисобига сув таъминотининг яхшиланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиб, бу эса аҳолининг, жумладан фермер ва деҳқон хўжаликларининг суғориладиган ерлардан олаётган даромадининг кўпайишига олиб келади.
Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech