Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
8 jul
Президент Шавкат Мирзиёвнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёвнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифи чоғида ҳар бир ҳудуднинг ери, ресурслари, имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бу борада бутун имкониятни сафарбар этиш, янги иш ўринлари яратиш, ҳар бир туман бўйича аниқ режа шакллантириш зарурлигини таъкидлаган эди. - Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Соҳада олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Фарғона шаҳрида ғалладан қисқарган 700 гектар майдонни сабзавотчиликка ихтисослаштириш юзасидан амалий ишлар олиб борди.

Мамлакатимиз мева-сабзавот етиштиришда катта имкониятларга эга. Бугунги кунда республикада 55 та туман мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Вилоятдаги Қувасой, Олтиариқ, Қува, Бешариқ, Учкўприк, Фарғона туманлари мева-сабзавотчиликка ихтисослашган. Жумладан, биргина Қува туманида 1,4 минг гектар майдонда анор плантацияси ташкил этилди ва Олтиариқ туманида 1,5 минг гектар қўшимча токзорлар барпо қилинди.


Қува туманидаги анор плантацияси


Вилоятда йил якунига қадар барча тоифа хўжаликларида 2 млн 196 минг тонна сабзавот, полиз ва картошка маҳсулоти етиштириш режалаштирилган бўлиб, республиканинг жами маҳсулот етишириш режасига нисбатан 12,6 фоизни, шундан, сабзавот 1 млн 669 минг тонна (14%) , полиз 171,9 минг тонна (7%), картошка 355,1 минг тонна (12%) ташкил этади.

Кўриниб турибдики, республикамизда 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилиб, дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинаётган бир пайтда сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, экспорт имкониятларини кенгайтириш муҳим масалалардан биридир. 

Қувасой туманидаги “Agro service asia” мева-сабзавотчилик кластеридаги “Net house” лойиҳаси

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида жойлашган «Green Agro Food» масъулияти чекланган жамияти бу йўналишда сабзавотчиликка ихтисослаштирилган бўлиб, айни пайтда 1 гектардан ўртача 60-70 тонна маҳсулот етиштираётган мамлакатимиздаги етакчи корхоналардан бири. Компания бош директори Шокир Ҳайдаровнинг маълум қилишича, бу ерда сабзавотнинг ноанъанавий турлари цукини, ширин жўхори, ёввойи сабзи, гулкарам, салат барги, айсберг сингари сабзавотлар томчилатиб суғориш технологиясидан тўлиқ фойдаланган ҳолда етиштирилмоқда. Биргина 2019 йилда 3 млн АҚШ долларига тенг маҳсулот Россияга экспорт қилинган. Ҳозирги вақтга қадар қиймати 1,8 млн долларга тенг бўлган 2,4 минг тонна маҳсулот экспорти йўлга қўйилган. 


«Green Agro Food» МЧЖда етиштирилаётган сабзавотлар

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Фарғона шаҳрини сабзавотчиликка ихтисослаштиришда «Green Agro Food» масъулияти чекланган жамияти сингари корхоналарнинг тажрибасини кенг қўллаш, сабзавотчилик соҳада инновацион усулларда экспортбоп сабзавот маҳсулотларини етиштиришни самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилган учрашувда ўзаро тажриба алмашилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди. 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech