Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 jun

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режаси 280,9 минг тоннани ташкил этиб, амалда 103,8 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Бешариқ, Данғара, Бувайда ва Учкўприк туманлари 110-117 фоизга, Ёзёвон, Олтиариқ, Риштон, Тошлоқ, Ўзбекистон ва Фурқат туманлари 101-107 фоиздан режа ортиғи билан бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 107,7 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Фарғона вилоятида ялпи дон ишлаб чиқариш 621,7 минг тонна ёки ҳар гектаридан 57,7 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech