Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 sep

photo_2019-08-26_12-38-25.jpg

Ўзбекистонда доривор ўсимликларни плантация усулида кўпайтириш ва қайта ишлашни ташкил этиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи давомида маълум қилинганидек, республикага 2018 йилда 20 миллион АҚШ доллари миқдорида доривор ўсимликлар асосидаги препаратлар импорт қилинган.

photo_2019-08-26_14-45-35.jpg

Фарғона вилоятида 2018 йилда 50,3 га майдонга доривор ва зиравор ўсимликлар ўстирилган. Жорий йилда 7,25 гектар майдон ўзлаштирилди. Ушбу вилоятда доривор ва зиравор ўсимликлар етиштирилишининг энг юқори кўрсаткичи Ўзбекистон, Бешариқ, Данғара ва Риштон туманларида акс этади. 2018 йилда доривор ва зиравор ўсимликлар плантациялари Фарғона шаҳри бўйича 25%, Риштон тумани бўйича 20 %, Бешариқ тумани бўйича 19 % ни ташкил этади.

photo_2019-08-26_13-25-58.jpg

Вазирликнинг Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Адиба Аҳмеджонованинг маълум қилишича, вилоят ҳудудида 2020-2023 йилларда яна 302 га ажратилган ер майдонга доривор ва зиравор ўсимликлар етиштирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, республикада ички ва ташқи бозорда юқори харидоргир бўлган коврак ўсимлигини етиштирувчи 256 та субъектлар мавжуд бўлиб, 2019 йилда 478,4 минг га майдонни ташкил этган бўлса, 2020-2023 йилларда яна 61,8 минг га ажратилган ер майдонга коврак ўсимлигини етиштириш режалаштирилган. Жорий йилда доривор ва зиравор ўсимликлар плантациялари Сурхондарё вилояти бўйича 35% ни, Қашқадарё вилояти бўйича 27 % ни, Жиззах вилояти бўйича 22 % ни ташкил этиш кўрсаткичлари етиштириш салмоғининг ҳозирги ҳолатидан дарак беради.

photo_2019-08-26_15-16-30.jpg

Фарғона вилоятига ташриф давомида импортни камайтириш учун маҳаллий препаратлардан фойдаланиш, талабга жавоб берувчи маҳаллий препаратларни тайёрлаш учун қайта ишловчилар ва доривор ўсимликлар етиштирувчи фермер ва бошқа субъектларнинг  малакасини ошириш лозимлиги, юртимизда доривор ўсимликларнинг сифатини назорат қилиш учун анализ-таҳлил қилиш марказларини очиш, муаммоларнинг босқичма-босқич ечими, иш самарадорлигини ошириш борасида бир қатор режалар белгиланди.

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech