Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
24 jul

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги ходимлари Президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд айёми муносабати билан табрик йўллади.


Ҳурматли Шавкат Миромонович,

Аввало, Сизни таваллуд айёмингиз билан чин қалбимиздан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимизни билдиришга рухсат этгайсиз.

Сизнинг бевосита ташаббускорлигингиз билан кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида тарихда мисли кўрилмаган натижаларга эришилди. Мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан бошлаб, қайта ишлаш ва экспортдан қўшимча даромад олишгача бўлган жуда кўп масалалар айнан қишлоқ хўжалиги ривожи билан боғлиқ. 


Президентнинг Олтиариқ туманидаги «Исмоил Нозим обод» фермер хўжалиги даласидаги учрашуви


Сўнгги даврларда қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, бозор механизмларини жорий этиш, резерв ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш, ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил қилишга жиддий эътибор қаратиш тамойиллари кун тартибига олинди. Ана шу олий ниятлар заминида, қишлоқ хўжалиги –иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқтаси ва “драйвери” бўлиши учун соҳани 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

Биз, мамлакатда фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги соҳа вакиллари, мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масаласига устувор аҳамият берилаётганлигидан миннатдормиз. Сабаби, давлатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги, дастурхонимиз файзи бевосита ушбу тармоқ истиқболига боғлиқ.


Президентнинг Паркент тумани Гулистон маҳалласидаги учрашуви


Шунинг учун аграр секторда ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бозор муносабатларини жорий қилиш ва хусусий мулкчилик шаклини такомиллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. Бундай оламшумул ютуқлар замирида, шубҳасиз, Сизнинг ташаббусингиз билан қишлоқ хўжалигига мулкчиликнинг янги шакли — фермерлик ҳаракати жорий қилингани, унинг ривожига кенг йўл очиб берилгани мужассам.

Дарҳақиқат, дунёнинг тараққий этган давлатлари тажрибасида ўзини ҳар томонлама оқлаган фермерлик ҳаракати юртимизда ҳам жуда қисқа давр ичида нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчиси, балки аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий куч сифатида майдонга чиқди.

Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий қисми хусусий сектор улушига тўғри келаётгани бунга тўла асос бўла олади.

Ўтган даврда Сизнинг ташаббусингиз ва кўмагингиз билан фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар беришнинг самарали тизими ишлаб чиқилиб, унинг ижроси изчил таъминланди. Бу эса, ўз навбатида, фермер хўжаликларининг молиявий ва иқтисодий жиҳатдан тезда оёққа туриб олишлари учун қулай имконият яратди. Хусусан, чекка жойларда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, ирригация тизимини барпо қилиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун маблағлар давлат бюджети томонидан молиялаштирилмоқда. Уруғлик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш материаллари дейсизми, кимёвий воситалар етарлича етказиб берилаётир. Холисона айтганда, деҳқон учун бундан ортиқ шароит бўладими? Фақат энди тинимсиз меҳнат, изланишлар ва замонавий технологиялардан унумли фойдаланиш, шу орқали юқори ҳосилдорликка эришиш лозим.


Президентнинг Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигидаги учрашуви


Фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини мустаҳкамлаш, соҳанинг ҳуқуқий асос ҳамда кафолатларини яратиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ер майдонларини мақбуллаштириш борасида комплекс чора-тадбирлар ҳам ўз самарасини бераётир. Ҳозир одамларнинг ерга, мулкка эгалик ҳисси ошиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги кўтарилиши баробарида, етиштирилган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланаяпти. 


Шавкат Мирзиёевнинг Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбати


Фермерлик аслида фаол тадбиркорликнинг бир шакли эканини тобора чуқур тушуниб етаяпмиз. Ҳозир қилган меҳнатга яраша даромад оладиган пайт келди. Соҳада инновацион ғоялар асосида харажатни камайтириб, юқори ҳосил олиш учун мунтазам изланишлар қилинмоқда. Бу фикр-мулоҳазалар кўп йиллар соҳага меҳнати чингиган фермерларнинг дилидан ўтади. 


Президентнинг Қўштепа туманидаги «Турсунов Юсуфжон ери» фермер хўжалигидаги учрашуви


Мазкур яратилган шароитлар учун бугун барча фермерлар, шу соҳа ортидан даромад топаётган инсонлар Сиздан миннатдор.

Биз ҳар бир ташаббусингиз ва олиб бораётган ислоҳотларга лаббай, дея жавоб беришга тайёрмиз.

Сизнинг ёнингизда туриб мамлакат ривожи, халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилишдан чарчамаймиз. Бунинг учун қабул қилинаётган қарор ва фармонлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.


Халқимиз бошига доим соғ-саломат бўлинг, эзгу ишларингизни амалга оширишда ҳар доим кўмакдошмиз.

Сизга яна бир бор сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги

ходимлари  


Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech