Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 jul

Ҳиндистон – Ўзбекистон ҳамкорликнинг янги уфқлари очилмоқда

Қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш, унинг янги сердаромад соҳаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши натижасида Ўзбекистонда янги йўналишдаги корхоналарини очилишини замон талаб қилмоқда. Хусусан 2018 йилда юртимизда 17 минг гектар майдонга ширин ва аччиқ қалампир экилиб, зиравор етиштириш бўйича янги йўналиш очилди. Дунё бозорида бу каби маҳсулотларга талаб кўплигини ҳисобга олиб, уларни қайта ишлаш, қулай ҳолатда талабгорларга етказиб бериш борасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

20180730_173020.jpg

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида зираворлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан ҳисобланган “Synthite Industries LTD” компанияси раҳбари Ажу Якоб билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида кейинги икки йил ичида компания ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. Унга кўра “Synthite Industries LTD” 2018 йилда ширин қалампир етиштириш бўйича маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда иш олиб боради. 2019 йилда эса бошланғич 10 млн. долларлик инвестиция эвазига зираворларни қайта ишлайдиган корхонани ишга туширади.

Шу ўринда ушбу компания ҳақида маълумот берадиган бўлсак, “Synthite Industries LTD” зираворлар, аралашмалар ва озиқ-овқат араматизаторлар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири бўлиб, Ҳиндистон ва Хитойда катта заводларга эга. Дунё бўйича истеъмол қилинадиган олеорезиннинг 30 фоизни айнан шу компания ишлаб чиқаради. Йиллик даромади 250 миллион долларни ташкил этиб, маҳсулотларини 75 мамлакатга экспорт қилади.

123.jpg

“Зираворларни етиштириш, қайта ишлаш, Ўзбекистон учун янги соҳа. Бу борада бизнинг етарли тажрибамиз бор. Юртингизнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича имкониятлари жуда катта. Шунда келиб чиққан ҳолда ўзаро ҳамкорлик ҳар икки томон учун ҳам фойдали. Биз сафаримиз давомида ширин ва аччиқ қалампир плантациялари билан танишиб чиқмоқдамиз. Фермерлар билан бу борадаги тажрибамизни ўртоқлашмоқдамиз”, - дейди компания раҳбари Ажу Якоб.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech