Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 mar

2019 йилнинг 11-15 март кунлари Нидерланд қироллигининг агросаноат соҳасидаги 45 дан зиёд корхоналарининг 70 вакилларидан иборат қишлоқ хўжалиги савдо миссияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Делегация ташрифи доирасида 12 март куни Тошкентда, 14 март куни Наманганда “Нидерландия - Ўзбекистон” мавзусида Агробизнес-Форум, ҳамда Қироллиқнинг замонавий технологиялар ва хизмат кўрсатиш корхоналари ва Республикамизнинг аграрлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор учрашувлар бўлиб ўтади. Миссия таркибидан экинлар, чорвачилик, иссиқхоналар, боғдорчилик ва бошқа шу каби соҳаларда фаолият юритадиган корхоналар ўрин олган.

Фавқулодда ва Мухтор элчи Рене Джонс-Бос бошчилигидаги делегация “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозори ва бизнес юритиш шартлари мавзусида B2G форматида ўзбек-нидерланд музокараларида иштирок этади.

Кўп томонлама учрашувлар ва форумдан ташқари, меҳмонлар “Agro World Uzbekistan - 2019” кўргазмасида иштирок этадилар, шунингдек Наманган вилоятилаги қишлоқ хўжалиги объектларига ташриф буюришади.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech