Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 jun

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

2018 йилнинг 26 июнь куни Тошкент давлат аграр университетида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Япония ишчи гуруҳининг учинчи йиғилиши ҳамда ушбу тадбир доирасида В2В форматида кооперацион биржа бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги муносабатлар ижтимоий-сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар каби кўплаб соҳалар қатори қишлоқ ва сув хўжалигида ҳам изчил ривожланиб бораётгани, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Япония Бош вазири Шиндзо Абэ 2015 йилнинг 24–26 октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлган чоғида ўтказилган олий даражадаги учрашувларда икки томонлама манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга оид қатор ҳужжатлар, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик бўйича Меморандум имзоланган эди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йиллар мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида Япония ҳукуматининг молиявий кўмагида сув хўжалигини бошқариш, ирригация тизимларини такомиллиштириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа соҳаларда амалга оширилган лойиҳалар бугунги кунда ўз самарасини бермоқда. Айни пайтда эса мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, мутахассис кадрлар малакасини ошириш каби қатор йўналишларда ҳамкорлик қилинмоқда.

Қўшма ишчи гуруҳлар томонидан аввалги ўтказилган йиғилишларда қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган ҳамкорликни режаларининг ижроси ва келажакдаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари ва аниқ режалари муҳокама этилди. Жумладан, истиқболда қишлоқ хўжалиги экинларининг селекцияси ва уруғчилиги йўналишида табиатнинг ноқулай омиллари, турли касаллик ҳамда заракунандаларга бардошли, серҳосил навларни яратиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ресурстежамкор технологияларни амалиётга татбиқ этиш, чорвачиликда наслчилик ишларини такомиллаштириш, мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш бўйича энг замонавий технологияларни жалб этиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш каби қатор лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Тадбир доирасида В2В доирасида ўтказилган кооперацион биржада Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO), Япониянинг «Nomura» илмий-тадқиқот инситути, «Kindos Co.Ltd», «KINOSAWA Co. Ltd», «FYKADASYOUTEN Co.Ltd», «OYO Cоrporation», «Hokkaido Intellekt Tank», «Nissin» компания, корпорация раҳбарлари ва вакиллари ҳамда япониянинг Тошкентдаги «Mitsubishi» ва «Marubeni Co.Ltd» корпорация ваколатхоналари раҳбарлари билан Ўзбекистон томонидан Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Инновацион ривожлантириш вазирликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқовқатхолдинг» Холдинг компанияси, “Ўзагроэкспорт” акциядорлик жамияти, «Ўзбекбалиқсаноат», «Ўбекипаксаноат», «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмалари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, қишлоқ хўжалигида стандартлаштириш ва қишлоқ хўжалиги навларини синаш марказлари тизимидаги ишлаб чиқариш корхоналари, фирмалар ўзларининг имкониятлари ва лойиҳалари билан ўртоқлашишди ва ҳамкорлик қилиш масалаларида музокаралар олиб боришди.

Тадбирда Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нобуаки Ито сўзга чиқди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech