Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
29 jun

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасадди ходимлари иштирокида соҳадаги долзарб масалалар юзасидан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

photo_2019-06-28_16-46-27.jpg

Унда Вазирлик Кадрлар ва ўқув юртлари бошқармаси бошлиғи Эшмирза Абдуалимов, Ердан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бошқармаси бошлиғи Асрор Жўраев, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат ишлаб чиқариши соҳасида стратегик таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Амонов, Аграр тадбиркорлик, агрокластерлар, хўжалик бирлашмалари ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Исроил Холмирзаев ва бошқа мутахассислар иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

photo_2019-06-28_16-44-30.jpg

Учрашувда вазирлик мутахассислари қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда бозор тамойилларини жорий этиш, илғор тажриба ва фан ютуқларини, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этишни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга доир маалалар юзасидан маълумот беришди.

photo_2019-06-28_16-42-46.jpg

Вазирлик бошқарма бошлиғи Исроил Холмирзаевнинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги барча деҳқон ва фермерлар ўзларига тегишли экин майдонларида қандай маҳсулот етиштиришни ўз хоҳиши, имконияти ва шароитидан келиб чиқиб, мустақил ҳал этмоқдалар. «Биз вилоят ё туман ҳокими ўринбосари билан ўтириб, ҳар бир фермернинг таклифидан келиб чиқиб, қандай экин экишини муҳокама қиламиз. Қайсидир фермерга қайсидир маҳсулотни мажбуран эктириш каби ҳолатлар йўқ. Ахир қайси деҳқон ўзи даромад олишга кўзи етмаган маҳсулотини экади? Яна бир марта таъкидлайман — бизда мажбурлаб эктириш ҳолати йўқ», — деди Холмирзаев.

photo_2019-06-28_16-45-42.jpg

Қайд этилишича, айни пайтда ғалла етиштириш, унинг нархини эркинлаштириш ва давлат харидини амалга ошириш механзмларини такомиллаштиришга оид Ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда. Вазирлик ташаббуси билан ишлаб чиқилган ушбу қарор лойиҳасида бошоқли дон экинларни етиштириш ва давлат харидида дунё амалиётида қўлланилаётган усулларни тадбиқ этиш масаласи қўйилган. Яъни, фермернинг сарфлаган харажатини қоплайдиган ва рентабеллигини таъминлайдиган тизим ишлаб чиқилади.

photo_2019-06-28_16-43-43.jpg

Мулоқотда Вазирлик мутасадди вакиллари журналистларнинг соҳага доир саволларига жавоб қайтаришди. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech