Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 dec 2018

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг вазирликдаги бошланғич ташкилоти ва Тошкент давлат аграр университетилари ҳамкорлигида  4-5 декабрь кунлари “Ўзбекистон ёшлари: аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинар доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион лойиҳалар кўргазмаси ташкил этилиб, унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг талабалари, магистрантлар ва ёш олимлари ўзларининг инновацион ишланма, технология ва ғоялари билан иштирок этишди.

Жумладан, “Африка лаққаси” балиғини интенсив кўпайтириш ва уни ишлаб чиқаришга етказиш, Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида олма зараркунандаларига қарши курашишнинг янги инновацион усули, In vitrо шароитида ўсимликларни апикал миристемадан кўпайтириш технологияси асосида қимматбаҳо етти турдаги қишлоқ хўжалик ўсимликлар навларини ва F1 авлодларини яратиш каби илмий ишланмалар мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Мутахассислар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида қўллаш мумкин бўлган қатор инновацион ишланма, технология ва ғоялар танлаб олиниб, уларнинг муаллифлари Қишлоқ хўжалиги вазирининг ташшакурномалари билан тақдирланди.

photo_2018-12-07_13-29-53.jpg

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech