Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 dec 2018

«Трихостим» биопрепарати - фаол целлюлоза парчаловчи Trichoderma harzianum UzCF-28 микроскопик замбуруғининг культурал суюқлиги асосида олинган бўлиб, таркибида целлюлолитик ферментлар мажмуаси, ксиланаза, α-амилаза ферментлари, оқсил, лизин, аргинин, фенилаланин, метионин каби алмашинмайдиган аминокислоталар ва витаминлар каби фаол метаболитларни сақлайди. Биопрепарат озуқа ем қўшимчаси ва силос ачитқиси сифатида фойдаланилади.

Трихострим

«Трихостим» биопрепарати озуқа ем қўшимчаси сифатида фойдаланилганда озуқа таркибидаги полисахаридларни фаол гидролизлайди, натижада озуқа таркибини ҳайвон организми осон ўзлаштирадиган углеводлар, шунингдек, оқсил, аминокислота ва витаминлар билан бойитади.

Силос ачитқиси сифатида қўлланилганда эса силосланадиган ўсимлик массаси таркибидаги полисахаридларни фаол гидролизлаб, қандга (шакарга) айлантиради. Натижада, ўсимлик массалари таркибидаги эпифит микрофлорадаги сут ачитувчи бактерияларнинг фаол ривожланиши учун қулай шароит вужудга келиб, силоснинг етилиш жараёни тезлашади ва силоснинг сифати, таркибидаги протеин, азот, қуруқ модда, кул миқдори ортади.

Биопрепаратнинг суюқ, қуруқ ва грануляр шакллари ишлаб чиқилган. «Трихостим» биопрепарати учун патентга талабнома топширилган (№ JАP20180598).

Ишлов бериш усуллари:

силосланадиган ўсимлик массаларининг қатлам оралиқларига пуркалади ва аралаштирилади;

чорва молларининг омихта емига аралаштирилади.

Препаратнинг қўлланилиши:

Силосланадиган ўсимлик массасининг намлиги (70% дан ошмаслиги лозим) ҳисобга олинган ҳолда 1 л биопрепарат 20-30 л гача сувга аралаштирилиб пуркалиши мумкин.

Ўсимлик массаларига ушбу аралашма пуркалади ва силос бостирилади.

Омихта емга қўшимча сифатида фойдаланилганида 600-700 мл биопрепарат 40 л сувга аралаштирилиб, омухта емга ишлов берилади ва 4 соатгача плёнка остида димланади.

Сарфланиш меъёри:

100 т силосланадиган ўсимлик массасига ишлов бериш учун 50 л биопрепарат сарфланади;

100 кг омихта емга аралаштириш учун 600-700 мл биопрепарат сарфланади.

Иқтисодий самарадорлиги: Трихостим биопрепарати қўлланилганда сигирларнинг сут бериш маҳсулдорлиги 15-20 % гача ортади.

Жорий қилинганлиги: «Трихостим» биопрепарати Самарқанд вилояти Элатон-балиқ-чорва ф/х да, Олмалиқ кон металлургия комбинати сут маҳсулотлари фермасида беда, маккажўхори, сорга, сули ўсимликларининг массаларини силослашда фойдаланилган.

333.jpg

«Микроустиргич» биопрепарати - микроорганизмлар ассоциацияси асосида яратилган экологик тоза биопрепарат бўлиб, таркибида фитопатогенларга қарши кучли антагонистик хусусиятларини намоён қилувчи микромицетларнинг фитогармон, антибиотик ва ферментлари каби фаол метаболитларни сақлайди. Унинг таъсир этувчи моддалари қаторига гиббереллин ва индолил сирка кислотаси, целлюлозани парчаловчи ферментлар, антибиотиклар кириши ҳисобига биопрепарат экинларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштиради, ҳосилдорликни оширади ҳамда ўсимликларни турли хил замбуруғли ва бактериал касалликлардан ҳимоя қилади.

«Микроустиргич» биопрепаратининг қўлланилиши

Ишлов бериш усуллари (Пахта экинига):

Уруғларга экишдан олдин ишлов бериш;

Вегетация ва шоналаш фазаларида пуркаш.

Препаратнинг қўлланилиши (Пахта экинига):

1 л биопрепарат 400 литр сувга аралаштирилади.

Чигитлар 6-7 соат давомида ушбу аралашмада ивитилади.

Ғўзалар униб чиққанидан сўнг вегетация ва шоналаш даврида препаратнинг сувли аралашмаси сепилади

Сарфланиш меъёри (Пахта экинига):

• 1т уруғга ишлов бериш учун 1 л биопрепарат сарфланади.

• 1га майдонга пуркаш учун 1,5 л биопрепарат сарфланади.

Ишлов бериш усуллари (помидор ва бодринг экинларига):

• Уруғларни экишдан олдин ивитиш;

• Гуллаш ва ҳосил тугиш фазаларида пуркаш.

Препаратнинг қўлланилиши (помидор ва бодринг экинларига):

1 литр биопрепарат 400 литр сувга аралаштирилади.

Помидор ва бодринг уруғи 8-10 соат давомида ушбу аралашмада ивитилади.

Помидор ва бодринг экинларининг гуллаш ва ҳосил тугиш фазаларида препаратнинг сувли аралашмаси сепилади.

Сарфланишмеъёри (помидор ва бодринг экинларига):

1 кг уруғга ишлов бериш учун 0,05 мл биопрепарат сарфланади.

1 га майдонга пуркаш учун 1,5 литр биопрепарат сарфланади.

Иқтисодий самарадорлиги: Пахта ҳосилини 15-30% га, буғдой ҳосилдорлигини 15%га, помидор ва бодринг экинларининг ҳосилдорлигини 25% гача орттириши маълум бўлган.

Жорий қилинганлиги: Биопрепарат Республиканинг Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент, Бухоро, Сурхандарё, Андижон вилоятларида синовдан ўтказилган.

Манба: Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармаси




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech