Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
22 oct

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Форс кўрфази ва Тинч океани минтақаси бошқармаси директори, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Европа комиссиясининг бош директори Пьер Амилат билан учрашди.

Мулоқотда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ва истиқболдаги ҳолатини муҳокама қилдилар. Таъкидландики, дипломатик алоқалар ўрнатилган 25 йил ичида Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида сезиларли ва аниқ натижалар берган турли лойиҳалар ҳамкорликда амалга оширилди. "Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларини барқарор ривожлантириш" лойиҳаси доирасида бу йил мева кооперативларини яратиш бўйича нидерландиялик экспертларнинг ташрифи ташкил этилди.

Музокаралар чоғида томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳсулотларни диверсификация қилишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Пьер Амилатнинг таъкидлашича, яқин келажакда Ўзбекистон нафақат минтақада, балки ундан ташқарида ҳам қишлоқ хўжалиги бозорида кучли мавқега эга бўлади.

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech