Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 sep

photo_2019-06-07_23-37-32.jpg

Қадрли устозлар ва мураббийлар!

Сизларни Қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари номидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан самимий табриклаб, барчангизга эзгу тилакларимни билдираман.

Биз учун ғоят қадрли бўлган ушбу айёмда миллатимизнинг маънавий юксалишининг асосий гарови ва мезони бўлган Сиз зиёлиларнинг жонкуяр ва фидойиликка йўғрилган меҳнатингизни чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан эътироф этамиз.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан изчиллик билан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – мамлакатимиз салоҳияти ва қудратини ошириш орқали жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашини таъминлашдир. Ушбу мақсадга эришиш учун бугунги кунимиз ва келажагимизни ҳал қиладиган таълим-тарбия соҳасини замон талаблари даражасига кўтарадиган, мустақил фикри, дунёқарашига эга, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказадиган Сиз фидойи инсонлар - устозлар ва мураббийлар зиммасида ниҳоятда масъулиятли вазифалар турганлигини ҳаммамиз чуқур ҳис этмоқдамиз.

Ҳурматли устозлар ва мураббийлар, ёшларимизга замонавий илм-фан асослари ва касбий компетентлик билан бирга ватанпарварлик, фидойилик каби юксак туйғуларни сингдирган ҳолда чуқур назарий билим ва мустаҳкам амалий кўникмаларга эга малакали мутахассисларни тайёрлашда бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни сафарбар қилишингизга ишонамиз.

Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Жамшид ХОДЖАЕВ,
Қишлоқ хўжалиги вазири





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech