Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 sep

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибидаги тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

photo_2019-09-22_09-24-37.jpg

photo_2019-09-22_09-24-57.jpg

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги тизимида меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишларни ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақа юқори таассуротларга бой бўлди.

Мазкур мини футбол мусобақасида жами 16 та жамоа 4 та гуруҳга бўлинган ҳолда ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Ярим финал ўйинларида Қишлоқ хўжалаги вазирлиги Тошкент давлат аграр университетининг "Агрологистика ва бизнес" факультети жамоасини 4:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

IMG_7638.JPG

IMG_7629 (2).JPG

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда "Энг яхши ҳакам", “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг аҳил жамоа” каби турли номинациялар бўйича ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Жумладан, ўз ўйинлари билан кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган Қишлоқ хўжалиги вазирлиги етакчи мутахассиси Бегзод Нуриддинов “Энг яхши ўйинчи” деб топилди.

IMG_7659.JPG

– Одатдаги иш кунларидан сўнг, бу каби мусобақаларда қатнашишнинг гашти бошқача бўлар экан, – дейди Б.Нуриддинов. – Халқимизда соғ танда соғлом ақл, деган гап бежизга айтилмаган. Агар инсон соғлом бўлса, ишида унум бўлади. Бугунги мусобақа орқали вазирлигимиз таркибидаги ҳамкасблар билан соғлом рақобатда беллашдик. Муҳими, шу орқали ёш ходимларимизга яхши ўрнак бўлишга ҳаракат қилдик. Ўтказилган мини футбол мусобақаси ҳам фақат ғалаба қозониш учун эмас, балки эсдақоларли ва қизиқарли воқеаларга бой бўлди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech