Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
1 nov

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Баҳодир Юсупов Ҳалқаро қишлоқ хўжалиги бўйича Корея дастури (КОPIA) бош директори Ли Жин Вон билан учрашув ўтказди. Унда дастур доирасида ҳозиргача амалга оширилган ишлар таҳлил этилиб, ҳамкорликни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди.

KOPIA Ўзбекистондаги фаолиятини 2009 йилда бошлаган бўлиб, ўтган йиллар давомида юртимиз илмий тадқиқот институтлари билан қишлоқ хўжалигига илғор технологияларини жорий қилиш бўйича тадқиқот ва амалий тажрибаларни ўтказиб келмоқда. Сабзавот уруғчилиги, иссиқхонада қишки мавсумда қулупнай етиштириш, ем-ҳашак экинлари уруғчилиги йўналиши бўйича лойиҳалар шулар жумласидандир.

2018 йилда бошланган “Намунали чорвадор қишлоқлар” лойиҳаси доирасида республика бўйича 12 та тумандаги 30 тадан чорвадор оилалар 3 бошдан бузоқ билан таъминланиб, TMR дастури бўйича бузоқ парваришлаш ўргатилмоқда. Лойиҳа доирасида аҳоли орасидан илғор чорвадорларни Корея Республикаси фермер хўжаликларига ташрифи, корейс чорвадор мутахассисларининг эса юртимизга сафарлари кўзда тутилган.

2019 йилдан эътиборан Дон ва дуккаклик экинлар илмий-текшириш институти билан ҳамкорликда соячилик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Учрашув давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт ҳажмини оширишга ёрдам берувчи йўналишлар, ернинг унумдорлигини ошириш борасидаги лойиҳалар бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди. 

20181101_134114.jpg

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech