Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 oct 2018

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Беларусь миллий фанлар академияси вакиллари ва ишлаб чиқарувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда қишлоқ хўжалигини механизациялаш, модернизация қилиш ва бошқа бир қатор соҳалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

- Қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида кенг қўлланиладиган техникаларни ишлаб чиқариш бўйича Беларуснинг ўзига хос тажрибаси бор. Уруғчиликдан тортиб то тайёр маҳсулот яратишгача бўлган даврни ўз ичига олувчи техникалар мажмуаси яратилган. Бу борадаги ҳамкорлик давлатларимиз раҳбарларининг ўтган ойдаги учрашувлари чоғида янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги имкониятлари жуда катта. Биз эса уни механизациялаш борасида ҳамкорликка тайёрмиз, - дейди Беларус Миллий фанлар академиясининг Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-амалий маркази директори ўринбосари Дмитрий Комлач.

Учрашувда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев ва Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Мариничлар иштирок этишди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech