Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 apr

Жорий йилнинг 10 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Бош вазир ўринбосари - қишлоқ хўжалиги вазири Фазрамхонов Илшат бошчилигидаги Бошқирдистон Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди

Учрашув давомида томонлар мамлакатлар ўртасида, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги муносабатларнинг фаоллашаётгани таъкидлаб ўтилди. Бошқирдистон Республикаси билан ҳамкорликни, шу жумладан минтақалараро даражада янада кенгайтиришга мунофиқлик билдирилди.

Фазрамхонов таъкидлаганидек, ҳар иккала томоннинг ривожланиш йўналишлари ўхшаш ва улар орасида ички ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ўрта синф ахолисини фаоллаштириш ва экспорт ҳажмини ошириш кўзда тутилган. Мехмонлар, шунингдек, экинларни етиштириш, чорвачилик, асаларичилик ва бошқа шу каби соҳаларда минтақанинг рақобатдош афзалликларини қайд этди.

Делегация Россия Федерациясига мева-сабзавот етказиб беришда минтақанинг иштирокига ва Россия бўйлаб маҳсулотларни тақсимлаш учун Бошқирдистон инфратузилмасидан фойдаланилишига қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон томони делегация таклифларини қўллаб-қувватлади ва Россия билан биргаликда амалга оширилаётган улгуржи савдо марказларини ташкил этиш ва савдо жараенини енгиллаштириш орқали Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришни самарали ташкил этиш борасидаги дастурда Бошқирдистон Республикасининг иштирокига қизиқиш билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон ва Бошқирдистон Республикасида қўшма корхоналар ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech