Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 nov

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ҳиндистоннинг United Phosphorus LTD (UPL) компанияси директори Жайдев Шрофф билан учрашув бўлиб ўтди.

United Phosphorus LTD ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш маҳсулотлари, макро ва микро ўғитларни ишлаб чиқарувчи ҳамда қишлоқ хўжалик экинларининг уруғларини тайёрловчи жаҳоннинг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Унинг Ҳиндистонда 9 та, Францияда 4 та, Испанияда 2 та шунингдек Буюк Британия, Аргентина, Вьетнам, Бразилия, Нидерландия, Италия ва Колумбия давлатларида ишлаб чиқариш тармоқлари мавжуд.

Учрашувда жаноб Шрофф компаниянинг қишлоқ хўжалигини ерларидан унумли фойдаланиш имкониятларини берувчи, экинни сувга бўлган эҳтиёжларини мўътадиллаштирувчи, сувни ер остига шимилиб кетмаслигини таъминловчи кимёвий воситалари, бошқа инновацион технологиялари ҳақида батафсил маълумот берди.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев UPLнинг улкан имкониятларини ҳисобга олга ҳолда Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи корхона қуриш таклифини берди. Бунинг учун қулай географий жойлашув ва инвестицион муҳит мавжудлигини таъкидлади.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш мақсадида илмий асосланган тарзда замонавий технологияларга таяниб, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш муҳим ўрин тутиши, бу ўринда атроф-муҳит ва экологияга зарар етказмасдан оқилона йўл тутиш асосий мақсад эканлигини таъкидланди. 

20181102_111020.jpg

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech