Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
30 oct

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида “Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd” компанияси менежери Чень Жангжуй билан учрашув ташкил этилди.

Суҳбат давомида икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди. Хитойлик мутахассисларга Ўзбекистоннинг шоличиликни ривожлантириш борасидаги имконияти, шунингдек республиканинг айрим ҳудудларининг қурғоқчил ва шўрланган ерларидаги тупроқ ҳолати ҳақида маълумотлар берилди.

“Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd” компанияси бош менежери Чень Жангжуй учрашувда турли соҳаларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигига юксак баҳо бериб, у фаолият кўрсатаётган компания ҳам ўзаро алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

Ташриф доирасида хитойлик мутахассислар Қорақалпоғистон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида бўлиб, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва соҳа мутасаддилари билан учрашувлар ўтказилди, ушбу ҳудудлардаги қурғоқчил ва шўрланган ерларнинг ҳолатини ўрганилди.

Хитой томони сафар таассуротлари хусусида тўхталиб ўтиб, мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги ресурслари, шунингдек қулай иқлим шароитига юқори баҳо бериб, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги сиёсати юқори даражада ташкил этилгани ва ерлар агросиёсатни такомиллаштиришга мос келишини таъкидлади.

Учрашувда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, шоличилик бўйича қатор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, тупроқ шароитини ўрганиш, суғоришнинг янги технологиялари ва бошқалар муҳокама этилди. Хусусан, делегация раҳбари Чень Жангжуй замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда экинлар ҳосилдорлигини яхшилаш бўйича (шоли, пахта, чорвачилик учун озуқа) ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди. Чень Джангжуй Ўзбекистон-Хитой шоличиликни ривожлантириш маркази ташкил этилишининг манфаатли томонлари, шунингдек мамлакатимизнинг айрим ҳудудларидаги қурғоқчил ва шўрланган ерларни яхшилаш борасидаги қўшма лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон томони «Zhongnongfa Seed Industry Group.Ltd» компанияси иштирокида республикамизда янги технологияларни қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалигини ўрганиш ва яхшилаш борасида марказ ташкил этилишидан манфаатдор эканини билдирди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech