Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
16 jan

1.jpg
Жорий йилнинг 15 январь куни Тошкент Давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда гендер тенгликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалигидаги хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Бугунги кунда республикамизда хотин-қизларни хар томо нлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда мустахкам ўрин эгаллашлари учун барча шароитлар яратилиб, ҳуқуқий базаси мустаҳкамланмоқда.

Айни пайтда қишлоқ хўжалигининг турли соҳаларида 1,5 млндан ортиқ хотин-қизлар меҳнат қилаётган бўлса, 80 767 фермер хўжаликларнинг 5 889 тасига ёки 7,3 фоизига хотин-қизлар раҳбарлик қилмоқдалар. Хотин-қизлар нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, балки уни қайта ишлаб қўшимча қиймат занжирини ҳосил қилиш ва маҳсулотлар экспортида хам муносиб улушлари бор.

2.jpg

Хотин-қизлар таълим ва илмий изланишларда ҳам катта натижаларга эришмоқдалар. Биргина Қишлоқ хўжалик вазирлиги тизимидаги ташкилотларда 5,0 мингга яқин хотин-қизлар фаолият юритиб, улардан 15та фан докторлари, 67 та фан номзодлари ва 23 нафари phD илмий унвонига эгадирлар.

2019 йил 17 августда қабул қилиниши “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлари тўғрисида” Қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизларнинг манфаатларини қонун билан ҳимоя қилиниши хотин-қизлар имкониятларини янада кенгайтирди.

3.jpg

Тадбир давомида фермер хўжаликларига раҳбарлик қилаётган аёлларнинг иш фаолияти давомида тўплаган тажрибаларига асосланган таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари қатнашиб, халқаро тажрибанинг ижобий натижаларини республикага жорий этиш, соҳада фаолият юритаётган хотин-қизларга янада қулай агробизнес муҳитини яратиш,уларнинг касбий маҳоратини ошириш, ишлаб чиқариш фаолиятлари учун моддий-техник ресурслар таъминотини кучайтириш борасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама этилиб, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлигида гендер ёндошувининг тадбиқ этилишига доир таклифлар берилди.


   

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech