Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 oct 2018

Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зойир Мирзаев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тегишли вазирлик ва идора мутасаддилари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ҳамда вилоятлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, йирик экспортчи корхоналар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

20181027_121005.jpg

Йиғилишда қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш орқали деҳқонларнинг даромадини ошириш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳақида сўз борди. Ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 15 572 гектар ер майдонларида аччиқ қалампир экинларини экилди. Фермер хўжаликлари бу соҳа янгилиги боис, илк мавсумда кўчат экишдаги камчиликлари хамда агротехникадаги хатоликлар кузатилди. Лекин шундай бўлсада кўзланган ҳосил олинди. Айни пайтда 42 минг тонна аччиқ қалампир териб олиниб, бу ишлар жадал давом этмоқда. "Big agro" МЧЖ, "Мингбулоқ мева сабзавот агро экспорт" МЧЖ, "Чилиуз"МЧЖлар фермерлардан етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиб, экспорт қилиш билан шуғулланмоқда.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилган аччиқ қалампир маҳсулотларини нест-нобуд қилмасдан териб олиш, қуритиш ва экспорт шартномаларини тўлиқ бажарилишини таъминлаш, жойларда теримчилар сонини кескин ошириш ва теримни ташкил этиш бўйича чоралар белгилаб олинди.

20181027_120951.jpg

Аччиқ қалампир етиштиришда йўл қўйилган камчилик ва муамоларни бартараф этиш ҳамда ҳорижий мутахассислар тавсияларига асосан 2019 йилда аччиқ қалампир етиштиришни такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда экспортбоп навларни экиш, замонавий қайта ишлаш корхоналарини ҳамда ушбу йўналишидаги кластерларни ташкил қилишга бўйича таклифлар тайёрлаш тавсия этилди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech