Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 mar

2020 йил 11-12 март кунлари Тошкентда "AgroWorldUzbekistan" Қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси доирасида Глобал агросаноат форуми бўлиб ўтмоқда. Форумни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқи Делегацияси ҳамда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан ташкиллаштирилган "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш" сессияси очиб берди.

0-.jpg

Ялпи сессияда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Баҳодир Холиқов ва Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс сўзга чиқишди. Элчи ЕИ томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига кўрсатиладиган молиявий кўмакнинг янги формати ҳақида сўзлаб берди.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясининг дастлабки натижалари ҳамда бу йўналишдаги 2020 йил режаларини тақдим этган Ўзбекистон Республикаси  Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари асосий, амалга ошириб бўлинган, ўзига хос тарихга айланган, масалан, пахта ва буғдойга давлат режасининг олиб ташланиши сингари босқичларга алоҳида эътибор қаратди.

,.jpg

"Президент раҳбарлиги остида амалга оширилаётган Стратегия ва ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, ички бозор ва экспортга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги соҳасининг рақобатбардошлигини ривожлантиришдан иборат бўлиб, бу фермерларнинг даромадини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтириш ва табиий ресусрлардан барқарор фойдаланиш имконини беради, – деди Б. Холиқов. – Бу йўналишдаги энг аҳамиятли илк қадамлардан бири пахта ва ғалла устидан давлат назоратининг олиб ташланиши бўлди ва 2020 йилда олдимизда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига янги шароитларга муваффақиятли мослашишлари учун кўмаклашиш механизмларини жорий этиш вазифаси турибди".

,,.jpg

Вазир ўринбосари Стратегия Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини трансформация қилишга нисбатан комплекс ёндошув асосига қурилганини таъкидлади. Бу ислоҳотлар давлат хизматлари, инфраструктурани такомиллаштириш ва илм-фанни ривожлантириш бўйича давлат дастурларига аҳамиятли инвестицияларни киритар экан, меъёрий ҳужжатларни ўзгартириш билан чегараланиб қолмаслигини англатади. Моҳиятига кўра, Стратегия давлат сиёсатини белгилашда асосий ролни бевосита агробизнеснинг ўзи ўйнашини назарда тутади.

Халқаро ҳамжамият Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги янги ислоҳотларга катта қизиқиш билан қарамоқда ва буни танланган курснинг тўғрилиги ва долзарблигининг тасдиғи деб ҳисоблаш мумкин.

Форум очилишидаги асосий нутқлардан бири Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайсга тегишли бўлди.

,,,.jpg

"Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси ҳамкорликдаги меҳнатнинг натижаси бўлиб, унда Европа Иттифоқи ҳам иштирок этди, - таъкидлади элчи.Бу комплекс ёндошув бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги вазифаларнинг кенг спектрини қамраб олади: ер ресурсларини бошқариш, кредит ва бошқа молиявий ресурсларни олиш, тадқиқотлар, таълим, консультация, давлат хизматлари ва кўмаклашиш механизмлари, бюджетлаш, халқаро савдо-сотиқ, озиқ-овқат хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитар назорати, ҳамда атроф муҳит муҳофазаси ва табиат реурсларидан барқарор фойдаланиш. Бу ёндошув соҳадаги кўплаб муаммоларга изчил жавоб беришни таъминлаш учун муҳим бўлди ва ЕИ Ўзбекистонда бундай самарали сиёсати ишлаб чиқишда ўз ҳиссасини қўшганидан ғоятда мамнун".

йй.jpg

Элчи Европа Иттифоқи бундан кейин ҳам агросаноат секторининг ривожланишида, ҳамкорликнинг янги формати - тўғридан-тўғри бюджет кўмаги бериш орқали Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини қайд этди. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Европа Иттифоқи қишлоқ хўжалиги соҳасини такомиллаштириш ва ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга бюджет кўмаги сифатида 40 миллион евро бериш тўғрисида молиявий битим имзолашди. Мазкур лойиҳа 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг янги давлат Стратегиясини амалга оширишда кўмаклашишга, фермер хўжаликлари ва агрокорхоналарга ёрдам кўрсатиш учун давлат хизматларини кучайтиришга қаратилган.

"Бу кредит эмас, балки тўлиғича грант молиялаштиришдир. Тегишли тарзда ишлаб чиқилган ва жорий этилган бюджет кўмаги, давлат маблағларини бошқаришдаги ўзгаришларга кўмаклашувчи векторни таъминлаши мумкин, барқарор ва ҳар томонлама ривожланишга кўмаклашар экан, макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлайди,- қўшимча қилди элчи. - Бизнинг жорий ва келгусидаги молиявий ва техник кўмагимиз бу соҳадаги бошқарув секторини такомиллаштириш ва муҳим давлат хизматларини яхшилашга қаратилган. Хусусан, фермер хўжаликлари ва агросаноат мажмуаси учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг маҳсулдорлиги ва маҳсулоти сифатини ошириш мақсадида долзарб билимларга йўл очишга ёрдам берувчи маслаҳат хизматларини яхшилашга".

БМТ ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили  Алишер Шукуров ўз чиқишида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегиясини қабул қилишнинг глобал кўламларда муҳимлигини таъкидлади.

3-.jpg 

"Биз Стратегия Барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадларга эришишга қаратилганлиги ва бевосита БРМ2 "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш", БРМ 13"Иқлим ўзгаришларига қарши кураш", БРМ 15"Табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш", ҳамда бошқа кўплаб глобал мақсад ва индикаторларга бевосита тегишли эканлиги ҳақидаги фактни биз маъқуллаймиз", - таъкидлади ўз нутқида Алишер Шукуров. 

Жаҳон банкининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича етакчи иқтисодчиси Сергий Зорянинг қайд этишича, жаҳон банки 2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегиясини қабул қилишни маъқуллайди. Унинг сўзларига кўра, бу муҳим ҳужжат бўлиб, жаҳон банкининг Ўзбекистон ҳукумати билан муносабатлари форматини ўзгартиради. У мамлакатнинг бор имкониятлари ва глобал таҳлилдан олган дарсларига асосланади.

4-.jpg 

"Биз, натижаси ўлароқ, Стратегия тайёрланган жараёндан мамнунмиз, – деди Сергей Зоря. Биз ва бошқа донорлик ташкилотлари маслаҳатларда фаол иштирок этдик, ва кўриб турибмизки, бизнинг кўплаб таклифларимиз бу ҳужжатда ўз аксини топган.Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Қишлоқ хўжалиги азирлигининг кучли жамоаси биз билмаган жиҳатларни доимо бизга тушунтириб беришга қодир эди, ва биз консенсусга келар эдик. Бу муаммолар ва ривожланиш имкониятларини ҳамжиҳатликда тушунишда ниҳоятда муҳим"

Сергей Зоря, шунингдек, 2020 йилнинг 20 мартида жаҳон банкининг директорлар Кенгаши қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш бўйича 500 млн. АҚШ долларлик Стратегияни амалга оширишга кўмаклашиш учун тайёрланган Лойиҳани кўриб чиқишини қайд этди.Ўзбекистонда шу кунгача бундай йирик лойиҳалар амалга оширилмаган ва бу ҳатто глобал миқёсда ҳам йирик маблағ ҳисобланади. С.Зорянинг сўларига кўра, қишлоқ хўжалиги учун шундай катта ҳажмдаги молиялаштириши бўлган лойиҳа фақатгина Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Стратегияси қабул қилингани туфайлигина мумкин бўлди.

photo_2020-03-12_10-20-26.jpg

 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech