Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 aug

Жорий йилнинг 6 август куни Тошкент ирригация ва қишлох жўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг мувофиқлаштирувчи Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур кенгаш аъзолари, алоқадор вазирлик, идора ва муассасаларнинг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, мувофиқлаштирувчи Кенгаш раиси З.Мирзаев бошқарган йиғилишда давлатимиз раҳбарияти томонидан мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиёт тармоқлари, хусусан, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси учун юқори салоҳиятли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, бунда халқаро стандартлар талабларини кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодий соҳалар ва тармоқларнинг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва бошқа тегишли қарорларида бегиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда соҳа учун кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, олий таълим муассасаларининг моддий-техник базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педагог кадрлар ва мутахассисларнинг тизимли равишда малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлашни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни қисқа муддатларда бартараф этиш омиллари муҳокама этилди.

Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Норқобилов, “Ўзагросаноатмашхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси Н.Отажонов, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси раиси А.Эргашевнинг ўзлари раҳбарлик қилаётган соҳалар ва улар тизимидаги ташкилот ва идораларнинг олий ва ўрта махсус малакали кадрлар билан таъминланганлик даражаси, кадрларга бўлган реал эҳтиёжлари ва уларни тайёрлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар бўйича ҳисоботлари тингланди.

Йиғилишда кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech