Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
11 mar

Жорий йилнинг 11 март куни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида ҳам хайрия ҳашари ўтказилиб, вазирлик ходимлари эрта тонгдан ҳудудни ободонлаштириш ишларини бошлаб юборишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартда қабул қилинган фармойиши ҳамда вазирликнинг 2017 йил 3 мартдаги 73-сонли буйруғи асосида Наврўз умумхалқ байрами олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда вазирлик маъмурий биноси ҳовлиси ва атрофи ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, дарахтларга шакл берилиб, оқланди, гул экиладиган майдонлар ағдарилди, бино атрофи ва ариқлар шох-шаббалардан тозаланди.

    Умумхалқ ҳашари давом этмоқда.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech