Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
15 oct

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган Стратегияси лойиҳасида белгилаб қўйилган 9 та йўналишни ўз ичига олган муҳим вазифаларни амалга оширишда, шубҳасиз, қишлоқ аёлларининг ўрни беқиёс. Уларнинг мамлакат қишлоқ хўжалигини ривожлантиришдаги хизматларини сўнгги йилларда соҳада олиб борилаётган ислоҳотларда ҳам яққол сезиш мумкин.

photo_2019-10-15_14-22-03.jpg

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев ўз нутқида хотин-қизлар, оналарнинг бахтли ва ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун зарур чораларни кўриш муҳимлигини алоҳида таъкидлайди. Бу борада қишлоқ аёлларининг мавқени ошириш, рағбатлантириш, жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш учун Ҳукуматимиз томонидан халқаро аҳамиятга эга бўлган Қишлоқ аёллари кунини расман нишонлаш таклифи қўллаб-қувватланди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент Давлат аграр университетида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамда Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси ҳамкорлигида “Қишлоқ аёлига эҳтиром” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

photo_2019-10-15_14-24-44.jpg

photo_2019-10-15_14-25-59.jpg

Тантанали тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова, Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Б.Халиков юртимизда аёлларни қадрлаш, уларга ғамхўрлик кўрсатишга ҳамиша давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида қаралганлигини билдиришди. Қайд этилганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда жами аҳоли сони 33 ярим миллиондан зиёд. Шундан қишлоқ аҳолисининг улуши 49%га тенг. Республикада жами 8 миллион 489 минг 671 оила мавжуд бўлиб, шундан 4 миллион 209 минг 851 оила қишлоқ жойларда истиқомат қилади. Жами аҳолидан аёллар сони 16 миллион 545 минг нафарни ташкил этиб, бу қарийб 50 %га тенг демакдир. Қишлоқ жойлардаги аҳоли сонида аёлларнинг улуши эса 49%ни ташкил этади.

Тадбирда мамлакатимизда қишлоқ ҳудудларини ҳамда соҳасини ривожлантиришда ўз ҳиссасини муносиб қўшган бир гуруҳ фидойи аёллар тақдирландилар. Шундан сўнг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида тайёрланган “Қишлоқ жавоҳирлари” номли янги ҳужжатли фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

photo_2019-10-15_14-26-35.jpg

photo_2019-10-15_14-24-29.jpg

Мазкур фильмнинг сценарий муаллифи Адиба Ахмеджонова қисқа фурсатларда бутун Ўзбекистон ҳудудларидаги аёлларнинг турмуш тарзи, уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ тасвирларни олиш қийин кечиш билан бирга, ниҳоятда ҳаяжонли бўлганини билдирди:

- Бундан бир оз аввал қишлоқ аёлларининг фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган “Аграр соҳа аёллари” уюшмасининг ташкил этилиши, дарҳақиқат, ҳар биримизни қувонтирди. Тадбир олдидан янги фильмни яратиш орқали бугунги кун қишлоқ аёлининг тимсолини намоён этишга ҳаракат қилдик. Фильмда Навоий вилоятининг Томди тумани фермер аёлларидан тортиб, водийнинг чевар қизлари, Қорақалпоғистондаги қўли гул ҳунарманд аёллари, қолаверса, бутун юртимизнинг гўзал, дилбар, фариштали аёллари тасвирланди. Биз ҳар бир соҳа аёллари билан юзма-юз дилдан суҳбатлашдик. Бугунги тадбирда ана шундай аёллардан бир гуруҳининг тақдирлангани уларнинг меҳнатига берилган муносиб баҳо, дейиш мумкин.

photo_2019-10-15_14-27-25.jpg

photo_2019-10-15_14-27-46.jpg

photo_2019-10-15_14-28-09.jpg

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг фаровонлигини таъминлашда бевосита таъсир этувчи ижтимоий соҳаларни ривожлантириш, мактабгача тарбия муассасалари, хотин-қизлар учун қишлоқ жойларда яратилаётган янги ишчи ўринлар, йил сайин такомиллашиб бораётган тиббий хизматлар ва бошқа кўплаб мисоллар мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўрни мустаҳкамланиб, шароитлари яхшиланиб бораётганидан далолатдир.

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech