Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
3 jun

Картошка энг кўп истеъмол қилинадиган озуқавий маҳсулотлардан бири бўлиб, ҳозирги даврда республикамиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, картошка етиштириш ва унга бирламчи ишлов бериб ҳар хил маҳсулотлар ишлаб чиқариш энг долзарб масалалардан биридир. Картошканинг асосий озуқавий моддаси крахмал ҳисобланади. Қуритилган картошкада крахмал 80 % ни ташкил қилади

Материаллар ва методлар

Мева-сабзовотлар пўсти тозаланганда ёки механик жароҳатланганда таркибидаги ошловчи фенолли бирикмалар ҳаво кислороди билан оксидланади ва қорамтир тусли меланоидинларни ҳосил қилади. Бундай ҳолатда мева-сабзавотнинг кимёвий таркибида ўзгариш бўлади ва маҳсулот товар сифатининг пасайиши кузатилади.

Биз ўз изланишларимизда картошкани қайта ишлаш жараёнида сульфит кислота ва унинг тузларининг эритмаларини қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Картошкани қайта ишлаш жараёнида картошканинг қорайишини олдини олиш учун қўйидагиларни бажариш лозим: 


Биринчидан: сульфит кислота ва унинг тузлари эритмаларининг хос-саларини ва қўлланиш режимларини ўрганиш.

Иккинчидан: кислота эритмаси қўлланилганда витамин С нинг маҳсулотда сақланиб қолиниши ва эриши.

Учинчидан: қўлланилган кислота ва унинг тузлари эритмаларининг тайёр маҳсулотдан ажралишини ва инсон соғлиги учун зарарсизлигини таъминлаш.

     Олтингугурт ёндирилганда газсимон микроорганимзларга қирон келтирувчи сульфит ангидрид гази ҳосил бўлади ва унинг сувдаги эритмаси сульфит кислота. Сульфит ангидрид рангсиз газ бўлиб, ўткир буғувчи ҳидга эга. Ҳаводан 2,5 баровар оғир, одатда қайта ишлаш корхоналарига сиқилган ҳолда қалин қопламали пўлат балонларда ташилади. Сульфит ангидрид совуқ сувда яхши эрийди. Ҳароратнинг ошиши билан унинг эрувчанлиги пасаяди. Қуйида сульфит ангидрид газини эрувчанлигининг ҳароратга боғлиқлиги ўрганилган.

Картошкани қуритиш ва сақлашда S02 – сульфит ангидрид газининг сувдаги эритмаси сульфит кислота ўрнига Са тузлари эритмаларидан фойдаланиш мумкин. Картошкани бирламчи қайта ишлашнинг технологик жараёнларида эритмаларнинг ишчи концентрациялари аниқланди. Шу билан бирга кислота ва тузларининг хоссалари ўрганилди.

Сульфит кислота ва унинг тузларини эритмалари эрувчанлигининг ҳароратга боғлиқлиги ўрганилиб, паст ҳароратда эрувчанлик фоизи юқори эканлиги ва картошка тозалаш, қуритиш ҳамда сақлаш жараёнларида сульфитациялаш паст ҳароратда амалга оширилиши лозимлиги аниқланди. Картошка қорайишини олдини олишда натрий бисульфитнинг 0,1-0,5 % ли эритмалари ишлатилиши кераклиги, қуритилган маҳсулотга витамин С нинг сақланишида қайтарувчанлик хоссалари ҳамда маҳсулот қиздирилганда ёки қайнатилганда 2 – сульфит ангидрид газининг ажралиш жараёни ўрганилди. 


Навоий вилояти
Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг
Узумчилик, сабзавотчилик, картошкачилик ва полизчилик
бўлими бошлиғи Жумақулов Шарофиддин

Манба: Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech