Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 oct

photo_2019-10-06_15-18-14.jpg

Умр – инсон учун берилган бебаҳо неъмат. Болалик, ўсмирлик, ёшлик ва кексалик умрнинг ўзига хос фаслларидир. Бир-бирини тўлдириб борадиган ушбу паллаларнинг сўнгги босқичи эса кексалик, халқимиз таъбири билан айтганда, нуронийликдир. Кексайиб, пиру бадавлат отахону онахонга айланиш эса Яратганнинг энг юксак инъомидир.

Кексаларни тўй-маъраканинг тўрига ўтказиб, уларнинг хизматида бўлиш, эъзозлаш, ўгитларга қулоқ тутиш, уларнинг халққа, жамиятга қилган хизматларини эътироф этиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Ушбу қадрият халқимизни жипслаштириш, одамлар орасида меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли миллат вакилларининг аҳил-иноқ яшашига хизмат қилиб келган. Катталарни ҳурмат, кичикларни иззат қилишимизга жаҳон аҳли ҳавас билан қарайди.

Ҳукумат қарори билан 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида жорий йилнинг 5 октябрь куни "Кексалар хафталиги" доирасида меҳнат қилаётган нуронийлар учун тадбир ташкил этилди.

IMG_0018.jpg

– Фаолиятим давомида хизмат юзасидан дунёнинг кўплаб давлатларида бўлдим. Инсонларнинг турмуш тарзи билан қизиқдим. Билганим шуки, дунёнинг бирор жойида кексаларни бизнинг юртдагичалик эъзозлашмайди, – дейди вазирликда ташкил қилинган “Нуроний” кенгаши раиси Захид Салихов. – Кексага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш бизга боболардан меросдир. Ҳукумат қарори билан октябрь ойининг биринчи ҳафтасини “Кексалар ҳафталиги” деб қабул қилиниши ушбу ноёб қадриятларимизни янада мустаҳкамлайди.

IMG_0005.jpg

Вазирлик томонидан ушбу ҳафталикни самарали ўтказиш, тизимда фаолият кўрсатган нуронийларни мароқли дам олишлари учун маданий-маърифий тадбирлар ва сайёҳатлар уюштирилмоқда.

IMG_0004.jpg

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech