Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
7 sep

Пойтахтимизда 5-7 сентябрь кунлари Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва халқаро тажрибага бағишлаб ўтказилган халқаро семинар иштирокчилари тадбир доирасида Самарқандда бўлиб, ушбу йўналишда вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Меҳмонлар дастлаб Самарқанд туманидаги “Оҳалик олтин боғи” масъулияти чекланган жамияти интенсив боғлари билан танишиб, бу ердаги иш жараёнини кузатди. Мева-сабзавот етиштириш, уни сақлаш ва хорижга экспорт қилиш бўйича атрофлича маълумот олди.

Халқаро семинар иштирокчилари Жомбой туманидаги биолабораторияда бўлиб, замонавий технологиялар ёрдамида интенсив боғлар учун пакана ва ярим пакана дарахт кўчатлари тайёрлаш, картошка уруғи етиштириш жараёни билан танишди.

Тадбир иштирокчилари Самарқандга ташриф давомида вилоятдаги тарихий-маданий ёдгорликлар, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

Манба: УзА




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech