Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 jan

photo_2020-01-11_22-52-35.jpg

Жорий йилнинг 11 январь куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев бошчилигида мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратиш, кластер тизимини ривожлантириш ва экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга қаратилган видеоконференция форматида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Қайд этилганидек, мева-сабзавотчиликка ихтисослашган туманларнинг барчасида кластерлар ташкил этиш орқали қайта ишлаш, экспорт ва қўшилган қиймат ҳажмини ошириш устувор масала эканлиги, жорий йилда 2 миллион 400 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп мева-сабзавот экспорт қилиниши билдирилди. Фойдаланишдан чиққан ҳамда самарасиз боғларнинг ўрнида юқори ҳосил берадиган экспортбоп экинларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш инфратузилмасига эга бўлган салоҳиятли экспортёр ва қайта ишлаш корхоналари томонидан кластерларни ташкил этиш, ҳудудларда ҳақиқий экспортёр ва қайта ишлаш корхоналарига кооперация тамойиллари асосида маҳсулот етиштирувчиларни бириктириш орқали мева-сабзавотчилик кластерларини ташкил этиб, қайта ишлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш долзарблиги қайд этилди. Бунинг учун ҳақиқий бизнесни юрита оладиган, тажрибали, қайта ишлаш имкониятлари мавжуд ва бошқа давлатларга экспорт қилиб келган, шартномалари бор ташаббускорлар танлаб олиниши билдирилди.

photo_2020-01-11_22-51-58.jpg

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида 2, Андижон вилоятида 4, Бухоро вилоятида 2, Қашқадарё вилоятида 5, Навоий вилоятида 3, Наманган вилоятида 5, Самарқанд вилоятида 11, Сирдарё вилоятида 4, Тошкент вилоятида 8, Сурхондарё вилоятида 1, Жиззах вилоятида 1, Фарғона вилоятида 2, Хоразм вилоятида 3 нафар ташаббускорлар қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича катта салоҳиятга эга ҳисобланади. Бу борада мева-сабзавот соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни тегишли давлат идоралари, банкларни жалб қилган ҳолда комплекс ҳал этилиши муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда ҳар бир кластернинг муаммолари ўрганилиб, уларни тизимли ҳал қилиш ва фаолиятини самарали ташкил этиш, маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар белгиланди. 

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech