Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 sep

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги бошқармаси, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси билан ўртоқлашиш ҳамда иштирокчи давлатлар ўртасида ҳам ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини бошлади. Унда БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги бошқармаси, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси, Ислом тараққиёт банки масъул ходимлари, Венгрия, Марокаш, Судан, Туркия, Тунис, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда юртимиздаги халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари О.Мустафаев, БМТ резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакиласи Ҳелена Фрейзер, БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги бошқармаси араб, Европа ва МДҲ давлатлари бўйича ҳудудий бўлими раҳбари Э.Бахшиш ва бошқалар Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ мамлакат қишлоқ ва сув хўжалигини барқарор ривожлантириш стратегияси белгиланиб, бу борада амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида қисқа муддатда соҳада эътиборга молик натижаларга эришилганлиги, жумладан, аҳолининг мева-сабзавот ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи ички имкониятлар ҳисобидан қопланиши баробарида, уларни экспорт қилиш салоҳияти ҳам барқарор равишда ошиб бораётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмининг ўсиши ўртача 6–7 фоизни ташкил қилаётганлиги, республика аҳолиси сонининг муттасил ортиб боришига қарамай, аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмининг бир неча баробар кўпайганлиги соҳада ислоҳотлар стратегияси нақадар тўғри танланганлигидан далолат беради.

Семинарда Ўзбекистонда мева-сабзавотчилик соҳасида тўпланган тажрибалар, сабзавот-полиз маҳсулотларининг истеъмол сифатлари, ўзига хос хусусиятлари, мева ва узумнинг рақобатбардошлик жиҳатлари каби қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

Семинар қатнашчилари 6 сентябрь куни Самарқанд вилоятидаги интенсив боғлар, қайта ишлаш корхоналарига ташриф буюради.

Семинар 7 сентябргача давом этади.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech