Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
26 nov

5555.jpg

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази экспертиза, яъни фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик бўйича синов ишларини Ўсимликларнинг янги навларини муҳофаза қилиш бўйича халқаро иттифоқ (UPOV) қўлланмалари асосида амалга оширади.

Қайд этиш керак, шу пайтга қадар UPOV қўлланмаларида мош (Vigna radiate (L) Wilczak*) экин турининг ҳимояга лаёқатлилиги бўйича синов ўтказиш услубияти мавжуд эмас эди. Шу боисдан ташкилотнинг техник қўмитаси томонидан 2000 йилда Женевада ўтказилган 36-сессияси йиғилишида “Селекция ютуқларини фарқланиш, турдошлик ва барқарорлиги бўйича синов ўтказиш умумий кириш услубияти” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди. Мазкур ҳужжатнинг 11-бобига асосан Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази ва Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ҳамкорликда мошнинг ҳимояга лаёқатлилиги бўйича синов ўтказиш услубияти (методикаси) ишлаб чиқилди ҳамда мошнинг “Дурдона” ва “Турон” навлари эталон нав сифатида қабул қилинди.

Бугунги кунга келиб мошнинг ҳимояга лаёқатлилиги бўйича синов ўтказиш услубияти илмий-техник жиҳатдан келишиш ва такомиллаштириш учун дон ҳамда дуккакли экинлар селекцияси билан шуғулланувчи барча олим, мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди ва маъқулланди.

Ушбу услубият асосида мошнинг Ўзбекистон Республикасида патентга лаёқатлилиги бўйича экспертизадан ўтказишнинг имконияти яратилади. Бу эса ўз навбатида маҳаллий селекционер олимларимиз томонидан яратилаётган янги мош навларига муаллифлик ҳуқуқига эга бўлиши ва уларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech