Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 jul

Наманган вилояти ғаллакорлари давлатга товар дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажарди.

Вилоятнинг давлатга товар дон сотиш режаси 223,8 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,5 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Мингбулоқ, Норин, Поп, Уйчи ва Наманган туманлари туманлари 107-110 фоизга, Тўрақўрғон, Учқўрғон ва Чуст туманлари 104-107 фоизга режа ортиғи билан бажарилди.

photo_2019-07-01_09-26-39.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 75 минг гектар майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экилди.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда амалга ошириладиган агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Наманган вилояти ялпи дон ишлаб чиқариш 412,9 минг тонна ёки ҳар гектаридан 55,1 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим ишлари қизғин давом эттирилмоқда. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech