Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
20 sep

photo_2019-09-22_09-15-26 (2).jpg

Жорий йилнинг 19-21 сентябрь кунлари Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация, чорвачилик вазири Носир Аҳмад Дуррани бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Ўзбекистон-Афғонистон қўшма ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, Афғонистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, ирригация, чоравачилик вазири Насер Ахмад Дуррани ҳамда икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасидаги  вакиллар иштирок этишди.

photo_2019-09-22_09-15-10.jpg

photo_2019-09-20_11-27-20.jpg

Вазир Жамшид Ходжаев жорий йилнинг август ойи охирида Афғонистонда ташкил этилган Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича самарали музокаралар олиб борилгани, мазкур учрашув келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга муҳим туртки бўлишини билдирди.

photo_2019-09-22_09-15-01.jpg

- Ўзбекистон ҳукуматига Афғонистонга қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун бераётган эътибор учун миннатдорман, деди жаноб Дуррани. Афғонистонда иқтисодий барқарорликни таъминлашда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муҳим ўрин тутади. Мазкур учрашув муносабатларимизни янги босқичга олиб чиқиши, шубҳасиз.

photo_2019-09-22_09-17-53.jpg

Маълум қилинганидек, ҳозирги вақтда Афғонистонда мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, интенсив боғларни ташкил этишда мутахассислар тайёрлашда муаммолар мавжуд. Аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги масалалар ҳам аграр соҳанинг ривожига боғлиқ. Дуррани мамлакатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ҳажмини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотларини Ҳиндистон ва Покистон давлатларига Афғонистон орқали нол қийматдаги божхона ставкаларини ҳисобга олган ҳолда реэкспорт қилиш таклифини берди.

Йиғилишда жорий йил якунида Ўзбекистон делегациясининг Афғонистонга ташрифи давомида Ўсимликлар карантинига оид битим имзоланишига келишиб олинди. Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ҳудудларида аҳоли турмуш шароитига зиён етказувчи чигирткалар тарқатилишига қарши қўшма тадқиқотлар ўтказиш, Ветеренария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, Афғонистонда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш билан замонавий интенсив боғларни ташкил этиш,  юқори технологик қўшма иссиқхона комплексларини яратиш каби кўплаб йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга келишиб олинди. 

Манба: Вазирлик Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech