Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
14 apr

Тошкентда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг «очиқлик индекси» бўйича дастлабки рейтинг натижалари эълон қилинди. Жорий йил 1 январгача бўлган даврни ўзида ифодалаган мазкур рейтингда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги 92 балл тўплаб 47 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органи орасида 5, вазирликлар орасида эса 2-ўринни эгаллади.

Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан эълон қилинди.

Мазкур кўрсаткичлар билан www.ochiqlik.uz веб-ресурсида танишиш мумкин.

Эндиликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги ҳар йили икки маротаба (1 январь ва 1 июль ҳолатига) эълон қилиб борилади.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech