Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
16 jan

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларининг соҳа бўйича замонавий билим ва кўникмаларини янада ошириш бўйича ўқиш-семинари ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокидаги 2019 йил 7-13 январь кунлари ўқув машғулотлари 4 та худуд бўйича ташкил этилди.

Ўқув машғулотларида жами вилоят ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда 155 нафар туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирок этишди.

3-pic.jpg

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида ташкил этилди. Ўқув машғулотларида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари 3 нафар ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича 41 нафар ўринбосарлари иштирок этиб, ўз туманлари мисолида “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, ҳимоя қилишди. Ўқув машғулотларида иштирок этган тингловичларга Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А.Вахабов томонидан сертификатлар топширилди.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилди. Ўқув машғулотларида Тошкент Жиззах ва Сирдарё вилоятлари вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари 3 нафар ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича 33 нафар ўринбосарлари иштирок этиб, ўз туманлари мисолида “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, ҳимоя қилишди. Ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р.Рахматов томонидан сертификатлар топширилди.

2-pic.jpg

Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари - Самарқанд ветеринария медицинаси институтида ташкил этилди. Ўқув машғулотларида Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари вилоят ҳокимининг Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари 3 нафар ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича 47 нафар ўринбосарлари иштирок этиб, ўз туманлари мисолида “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, ҳимоя қилишди. Ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчиларга Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Юсупов томонидан сертификатлар топширилди.

4-pic.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари - Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиалида ташкил этилди. Ўқув машғулотларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари ҳамда Бухоро ва Хоразм вилоятлари Қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосарлари жами 3 нафар ҳамда туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича 35 нафар ўринбосарлари иштирок этиб, ўз туманлари мисолида “Йўл харита”ларини ишлаб чиқиб, ҳимоя қилишди. Тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи У.Халилов томонидан сертификатлар топширилди.

Манба: Инновацион технологияларни жорий этиш ва таълим бошқармаси




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech