Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
13 sep

Юртимизда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш, йил давомида асосий турдаги маҳсулотларни етказиб бериш, ишлаб чиқариш хажмларини кўпайтириш ва инсон соғлиғи учун хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу вазифаларни бажаришдаги асосий ижрочилар – қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг ҳар томонлама пухта билим ва кўникмаларга эгалиги муҳим аҳамият касб этади.

Тошкент давлат аграр университетида озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятлар қишлоқ хўжалик бошқармаларининг шу йўналиш бўйича ўринбосарлари, мутахассислари иштирок этдилар.

2-pic.jpg

Семинарни Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев очиб берди. У ўз сўзида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида вазирлик ва унинг ҳудудий органлари олдида турган муҳим вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2015 йилда қабул қилинган медицина меъёрларига кўра 27 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, реал секторга нисбатан 11 турдаги маҳсулотлар билан таъминланиши белгиланган меъёрлардан паст. 2017 йил якунлари билан 215,9 минг тонна картошка, 9,5 минг тонна сут ва сут маҳсулотлари, 2,5 минг тонна балиқ маҳсулотлари, 36,1 минг тонна цитрус мевалари, 121,9 минг тонна ўсимлик ёғи, 54,8 минг тонна шакар ва 511,7 минг тонна ун импорт қилинган. Аҳолининг йил давомида озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва барқарор нархларда таъминлаш, заҳирасини яратиш, тақчиллиги пайдо бўлган маҳсулотларни импорт қилиш тизимини яратиш долзарб вазифалардан бири эканлигини таъкидланди.

Семинар давомида иштирокчилар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифалар юзасида маърузалар тинглашди. Маърузалар якунида мутахассислар ўзаро фикр алмашдилар.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech