Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
10 aug

Қишлоқ хўжалигида паррандачилик етакчи тармоқлардан бири саналади. Парранда етти хазинанинг биридир. Бугунги кунда дунёнинг етакчи давлатларида бу соҳага катта эътибор қаратилмоқда. Чунки аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишида паррандачилик асосий аҳамият касб этади. Сўнгги йилларда юртимизда паррандачиликни ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқиш борасида ҳукумат миқёсида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган мулоқотда паррандачилик билан шуғулланувчи элликдан ортиқ тадбиркорлар, Паррандасаноат уюшмаси вакиллари иштирок этдилар. Мулоқот очиқ, конструктив руҳда ўтди.

- Юртимизда паррандачилик соҳасини янги босқичга олиб чиқиш учун нималар қилиш лозим. Бу борада давлат органлари тадбикорларга қандай шароит яратиб бериши керак. Ўз навбатида паррандачилик хўжаликлари олдида қандай вазифалар турибди. Айнан шу масалаларни бугунги мулоқотда муҳокама қилдик. Соҳа тадбиркорларидан тушган таклифларни ҳаётга тадбиқ қилиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалий ишлар бошланди, - дейди Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Саидкамол Ходжаев.

Мулоқот давомида парранда озуқасини арзонлаштириши чораларини кўриш, кредит муддатларини узайтириш борасида кўмак, паррандачилик корхоналарининг етиштирилган маҳсулотларни сотиш учун шаҳар марказларида савдо шаҳобчаларини ташкил этиш, парранда маҳсулотларини экспортини орттириш учун янги бозорлар топишда амалий ёрдам бериш каби кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда тадбиркорлар томонидан кўтарилган масалалар бўйича ҳукуматга тегишли таклифлар киритилиши белгиланди.

Манба: Матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech