Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 may 2017

Жорий йилнинг 10-12 май кунлари пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида X Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси бўлиб ўтди.

Ярмаркада саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва фан-таълим йўналишларида 500 дан ортиқ инновацион ғоя, технология ва лойиҳа намойиш этилди.

Ярмарканинг қишлоқ хўжалиги йўналишидаги стендларда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари олимлари томонидан намойиш этилган юзга яқин ишланмаларга катта қизиқиш билдирилиб, 3,7 миллиард сўмликдан кўпроқ 250 дан ортиқ яқин шартномалар имзоланди.

Ярмарка доирасида ўтказилган танловда Тошкент давлат аграр университети “Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши илмий ишланма номинациясига сазовор бўлди. Ветеринария илмий-тадқиқот институти Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ)нинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Манба: Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech