Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28 may

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПФ-5708-сонли фармонига асосан “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилди ва бу борадаги фаолият йўналишлари бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

1+.jpg

Республикада 2019 йил ҳосили учун 3886 та фермер хўжаликлари томонидан 89 минг гектар майдонда уруғлик дон етиштирилмоқда.

2020 йил ғалла ҳосили учун серҳосил, навдорлик сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига тўлиқ жавоб берадиган навлардан етарли миқдорда уруғлик дон жамғариш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 23 апрелдаги “Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш тўғрисида”ги 62-сонли бўйруғи қабул қилинди ва ҳудудларда бош апробаторлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири, вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари раҳбарлари тайинланди.

2.jpg

3.jpg

Уруғлик дон олиш учун экилган ғалла майдонларини дала апробация кўригини Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 12 июнда 2593-сон билан рўйхатга олинган “Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинларини апробация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида сифатли ўтказиш мақсадида 10 май куни Андижон вилоятида (Андижон, Фарғона ва Наманган), 14 майда Қашқадарё вилоятида (Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд), 15 майда Бухоро вилоятида (Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикаси) ва 16 майда Тошкент вилоятида (Тошкент, Сирдарё ва Жиззах) агроном-апробаторларнинг минтақавий кўргазмали ўқув-амалий семинарлари ўтказилди.

4.jpg

Бундан ташқари, жорий йил 18-21 май кунлари уруғлик ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш тартиби бўйича 114 та туманда 995 та апробаторларга тажрибали мутахассислар ва олимлар томонидан ўқув амалий машғулотлари ўтказилди.

5.jpg

Жойларда ўтказилган дастлабки дала апробация кўриги натижаларига кўра, республики бўйича жами 3,2 минг гектар уруғлик ғалла майдонлари уруғлик талабига жавоб бермаганлиги учун брак қилинди.

6.jpg

Хусусан, иккинчи йил ғалла ўрнига уруғлик дон экилганлиги учун 399 гектар, бегона ўтлардан тозаламаганлиги учун 1382 гектар, бегона нав аралашмаларидан тозаланмаганлиги учун 1271 гектар ҳамда зараркунанда ва касалликлар билан зарарланганлиги учун 96 гектар уруғлик майдонлари яроқсиз деб топилди.

Дастлабки, дала апробация кўригидан кейин яроқли деб топилган 85,8 минг гектар ғалла майдонлари иккинчи марта нав ва авлодлари бўйича бирма-бир қайта кўрикдан ўтказилади.

Бугунги кунда, амалга оширилаётган бу тадбирлар натижасида 2020 йил ғалла ҳосили учун навдорлик сифат кўрсаткичлари юқори бўлган, серҳосил ғалла навларидан уруғлик дон жамғаришга эришилади.

7.jpg





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech