Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
18 may
Бухоро вилояти шароитида янги навларнинг ҳосилдорлигини аниқлаш жараёни

Ғаллачиликда долзарб вазифалардан бири уруғлик ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш ва 2021 йил ҳосили учун сифатли ва сара уруғлик дон тайёрлаш масаласидир.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туманларида танлаб олинган 3572 нафар уруғчилик хўжалигининг 88,9 минг гектар сувли майдонларда уруғлик ғалла парваришланмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида шароитида нав ва намуналар синов даласи билан фермер хўжаликлари танишуви

Жорий йил 27 апрелдан 12 майгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари иштирокида 15 та туманда апробаторларнинг кўргазмали ўқув семинарлари ўтказилди.

Уруғлик ғалла майдонларини дала апробация кўригидан ўтказиш бўйича 2246 нафар апробатор мутахассисга керакли тавсиялар берилди.

Соҳа олим ва мутахассислари ҳамкорликда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, 2021 йилда экиш учун серҳосил, сифат кўрсаткичлари юқори бўлган 32 та ғалла навларидан 298 минг тонна сара уруғлик дон жамғариш белгилаб олинди.

Бугунги кунда уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўрикларини ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Наманган вилоятида маҳаллий Давр навининг бирламчи уруғчилиги


Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech