Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 jul

Самарқанд вилояти ғаллакорлари давлат эҳтиёжларига товар дон сотиш шартномовий режасини ортиғи билан бажарди.

Вилоятнинг давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномовий режаси
301,1 минг тоннани ташкил этиб, амалда 100,2 фоиздан ошириб бажарилди. Хусусан, Иштихон, Каттақўрғон, Нуробод ва Самарқанд туманлари 108-128 фоиз, Нарпай, Пастдарғом ва Пахтачи туманлари 101-105 фоиз қилиб режа ортиғи билан бажарилди.

photo_2019-07-05_10-07-29.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 сентябрдаги “2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудда жорий йил ҳосили учун 103,9 минг гектар сувли ва 49 минг гектар лалми майдонларда кузги бошоқли дон экинларини экиш ишлари амалга оширилган.

Кузги бошоқли дон экинларини парваришлашда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилганлиги, “занг” касаллигига, зараркунандалар ва бегона ўтларга қарши профилактик кимёвий ишловлар тизимли равишда ўтказилди.

photo_2019-07-01_09-26-39.jpg

Мавсумда олиб борилган бу каби саъй-ҳараркатларни сифатли амалга ошришда омилкор деҳқон ва фермерларнинг кўрсатган жонбозлиги муҳим аҳамият касб этди.

Жорий йилда Самарқанд вилоятида сувли майдонларда ялпи дон ишлаб чиқариш 569,3 минг тонна ёки ҳар гектаридан 55 центнердан дон ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда. 

Манба: Вазирлик матбуот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech