Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 jun

Жорий йилнинг 12 июнь куни Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Сирдарёда Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарлар ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан брифинг ташкил этилди.

Ер ризқ рўзимиз манбаи. Уни асраб-авайлаш, унумдорлигини ошириш долзарб вазифа ҳисобланади. Айниқса, бугунги синовли кунларда хавфсиз, сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортаётган бир пайтда экин майдонларига нисбатан муносабатни тубдан ўзгартириш зарурати сезилмоқда.

Шунингдек, бу йилги мамлакатимизда кузатилган табиий офат экин майдонларига ўз таъсирини ўтказиб, ҳосилдорлик пасайишига сабаб бўлмоқда. Сардоба сув омбори тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса ҳудуднинг серҳосил, унумдор ерларига жиддий зарар етказди. Шу мақсадда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор амалий ишлар олиб борилди.

Айтиш керакки, талофат кўрган экин майдонлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб китоблар бўйича жами сув тошқинидан зарар кўрган Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари экинзорларининг умумий майдони 19 592 гектарни ташкил этиб, шундан 5 361 гектар Сардобага, 8 723 гектар Оқолтинга, 5 508 гектар Мирзаобод туманига тўғри келади.

Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи, 5 нафар бош пудратчи, 7 та суб пудрат ташкилотлари жалб этилди.

Ҳар бир туманга кўрилган зарарни аниқлаш ва кўмак бериш бўйича вазирлик, идоралар, тижорат банклари, суғурта компанияларининг ходимлари жалб этилди.

Дастлабки натижаларга кўра 3 та туманда 127 гектар ҳосилли боғлар жумладан, Мирзаобод туманида 34 гектар, Оқолтин туманда 54 гектар ва Сардобада 39 гектар майдонлар талофат кўрган.

Хўш, Сирдарёнинг зарар кўрган 3 та туманида бу борада қандай ишлар бажарилди?

ü Ишчи гуруҳи томонидан “Марказий тармоқ”да 3,8 км 3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди.

ü Зарар кўрган майдонлар - ғалладан 3 958 гектари, пахтадан 7 623 гектари,бошқа экинлардан 3932 гектари бузилиб, 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари экилди.

ü 1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

ü Бугунги кунда 4 111 гектар майдонга чигит, 134,5 гектар мош, 38 гектар полиз ва 31 гектар бошқа экинлар экилди. Жумладан Сардоба туманида 1624 гектар чигит, 11 гектар мош ва 8 гектар полиз, Оқолтин туманида 1 210 гектар чигит ва 94 гектар мош, Мирзаобод туманида 1 277 гектар чигит, 30 гектар полиз, 30 гектар мош ва 31 гектар бошқа эинлар экилди.

ü Қўшимча 4 253 гектар майдонга барча туманларда чигит экилди.

ü Талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

ü Вилоятда 69 минг гектар (95%) майдонда ғўза қатор орасига биринчи ишлов берилди.

ü Бунинг учун 255 та юқори унумли тракторлар, 131 та ер текислагичлар, 168 та чизел, 104 та борана, 46 та чигит экиш сеялкалари - жами 433 та агрегатлар жалб этилди. Культиваторчи механизаторлар, 33 730 нафар ишчи пудратчилар дала ишларига жалб қилинди.

ü Талофат кўрган туманларда тижорат банклари томонидан берилган кредит ҳисобидан амалга оширилаётган 42 та лойиха қайтадан кўриб чиқилиб, кўрилган зарарни суғурта ҳисобидан қоплаб берилиши ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Жорий йилнинг 14 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан бошоқли дон экинларидан олинадиган ҳосил 20 центнерга оширилиб, жами ишлаб чиқариш 604,4 минг тонна, давлатга сотиш 208,0 минг тонна режалаштирилган. Талофат натижасида 3 958 га ғалла майдонларида 9 666 тонна давлат хариди учун сотилиши белгиланган бошоқли донга тузилган контрактация шартномаларини бекор қилиш ҳамда Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида жами 22 437 тонна ялпи ғалла ишлаб чиқариш режаси миқдорини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳлари жойларда “ҳар бир оила тадбиркор” тамойили асосида ҳар бир хонадонда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик ва асаларичиликни йўлга қўйиш ҳамда енгил конструкцияли иссиқхоналарни қуриш учун тижорат банклари бириктирилиб, кредит бериш йўлга қўйилади.

Барча туманларда I-босқичда қўшимча чигит экиш режалаштирилган 4 253 гектар майдонга 14 май куни, II-босқичда 
4 267 гектар майдонларга чигит экиш ишлари 25 май куни тўлиқ якунланди.

Ғўза майдонларини чопиқ қилиш учун 36 907 нафар ишчи пудратчилар ишга жалб қилинди ва 177 979 гектар (245,3%) майдонда чопиқ ишлари амалга оширилди.

Жами 3 416 гектар бузиб қайта экиладиган майдонларда чигит экишга 102 тонна уруғлик чигит ва 294 тонна ёқилғи мойлаш маҳсулотлари талаби ҳисоб-китоб қилиниб, тегишли идораларга тақдим этилди.

Шунингдек, талофат кўрмаган туманлар ҳудудлардаги 63,3 минг гектар ғўза майдонларидан янада самарали фойдаланиб, ҳосилдорликни ошириш, келтирилган зарарни юмшатиш мақсадида қўшимча озиқлантириш учун талаб этиладиган 10 минг тонна азотли ўғитларидан 7 864 тоннаси ва 6,3 минг тонна фосфорли ўғитлардан 3,2 минг тоннаси вилоятга етказиб берилди.

Халқимиз қийин вазиятларда ҳам бирдамлигини намоён этган. Аслида ҳар бир синов ортида муваффақит яширинган бўлади. Шу боис бу имтиҳонни сабот билан енгиб ўтишга ҳаракат қилинмоқда. Амалга оширилган ишлар эса халқимиз учун аввалгиданда яхшироқ ҳаёт тарзини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдек хайрли мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. 


Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech